

Мезбонлар сафида Зиданнинг ўғли Энцо ўйнайди. Ҳозирча у "Алавес" сафида Испания чемпионатида дебют қилмади.
"Энди Энцо билан шогирд эмас, ўғлим сифатида гаплаша оламан, чунки у менинг жамоамда эмас. Ҳа, унинг ўйинлари билан боғлиқ ҳиссиётларим кўпайиши мумкин, бироқ бу "Алавес" - "Реал" учрашуви ва биз ғалабага эришиш учун ҳамма ишни қиламиз. У гол урмайди деб умид қиламан. Иккимиз ҳам рақобатбардошмиз ва мен ғолиб бўлмоқчиман. Агар ўғлим ҳақида гаплашмоқчи бўлсангиз, алоҳида интервью қиламиз.
Агар эртага бизда вазият бўлса, албатта ундан фойдаланамиз. Чемпионатни ютқазиб бўлдик деб ўйламайман, мавсум энди бошланди. Ҳаммада кўтарилиш ва пасайишлар бўлиб туради" - дейди Зидан.


