

“Иско — бизнинг футболчимиз. Аммо бу қанчалик узоқ давом этишини билмайман. Ҳозирча у бизники. Биз ундан мамнунмиз, бу бизнинг футболчи”, — дейди Зидан.
Иско жорий мавсум “Реал” сафида 7 та ўйинда қатнашди. Аммо ҳеч қайси баҳсда 90 дақиқа ҳаракат қилгани йўқ. Атиги 3 та баҳсда ўйинни асосий таркибда бошлади.



