Зидан Европа лигаси финалида қайси жамоага мухлислик қилишини айтди

Mirjalol Normatov
16 май 2018, 21:21
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан Европа лигаси финали ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

"Умид қиламанки, "Марсель" финалда ёрқинроқ ўйин намойиш этади. Мен узоқ йиллардан буён шу клубнинг мухлисиман. Ўсмирлигимда жамоанинг ўйинларини кўришга бориб турардим.

Бу жамоага финалда омад тилайман. Ғолиблик "Марсель" футболчилари, раҳбарияти ва фанатлари учун катта совға бўлади", - деди Зидан.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: uefa.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›