Зидан ЕЧЛдаги юбилей ўйинини ўтказади

Mirjalol Normatov
6 апр 2021
Бугун "Реал" ўз майдонида ЕЧЛ 1/4 финал босқичида "Ливерпуль"га қарши баҳс олиб боради.

Ушбу баҳс "қаймоқранглилар" устози Зинедин Зидан учун бош мураббий сифатидаги 50-баҳси бўлади. У ушбу натижага эришган франциялик иккинчи мураббий бўлмоқда.

Дастлабки ўринда 1996-2018 йиллар давомида "Арсенал"ни бошқарган Арсен Венгер қайд этилган. У ЕЧЛда бош мураббий сифатида 184 ўйинда қатнашган.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal