

“Агар нимадир маромида бўлмаса, демак, ҳаммамиз бунда айбдор бўламиз. Ҳаммаси ўзимизга боғлиқ. Биз битта кемадамиз. Нимадир ўхшамай қолса, ўзгаришимиз керак бўлади. Биз бир жамоамиз. Ҳар доим Бэйлнинг қойилмақом ўйинчи эканлигини айтиб келганман. Ўтган ёзда нима бўлганини ҳамма билади. Ҳозир у шу ерда ва бахтли. Ҳамма бахтли, шу жумладан, мухлислар ҳам. Энди эса биз олға боришимиз керак”, — дейди Зидан.


