Жозе Моуриньо 24 мартга қадар айбловга жавоб бериши керак
20 мар 2014 11:53
Янгиликлар
Жозе Моуриньо 24 мартга қадар айбловга жавоб бериши керак
Бугун Англия футбол Ассоциацияси "Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньонинг "Астон Вилла"га қарши ўйиндаги гапларига нисбатан ўз қарорини чиқарди.
Эълонда шундай ёзилган: "Жозе Моуриньо "Астон Вилла"га қарши ўйиннинг 90-дақиқасида ҳакамга нисбатан қилган ҳаракатлари қониқарсиз деб топилди. Моуриньо ўзига нисбатан айтилган айбловларга 24 мартга қадар жавоб бериши керак", - деб хабар бермоқда "кўклар" расмий сайти.
Фикрлар