UZ

Сўнгги янгиликлар

10:50"Барселона" асосий футболчиси билан янги шартнома имзолайди. Товон пули 500 миллион евро!  1 10:23ЖЧ-2026 саралаш. Бугун Осиёда иккита даҳшат ўйин бор  9 10:01Юрген Клопп: "У - 100 йилда бир марта пайдо бўладиган истеъдод"   1 09:18U-20 терма жамоамиз Қозоғистонга қарши майдонга тушади  0 08:51Бугун ўсмирларимиз яна бир бор Туркияга қарши баҳс олиб боради  3 08:26ЖЧ-2026 саралаш. Бельгия, Украина, Германияда ғалаба, Францияда эса... + қолган натижалар  0 07:58"Жуда меҳнаткаш, интизомли ва барқарор жамоа" — Бьелса Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида  6 07:30Sofascore. Уругвайга қарши баҳсда йигитларимиз неча баҳо олишди?  14 00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  9 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  23 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  12 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  20 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  5 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   7 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0

Жўра Хонназаров турнири. “Бунёдкор-2001” кумуш медаллар билан кифояланди Янгиликлар

Жўра Хонназаров турнири. “Бунёдкор-2001” кумуш медаллар билан кифояланди

Жўра Хонназаров хотира турнирининг финал баҳси “Бунёдкор” ва “Пахтакор” ўртасида бўлиб ўтди.
Ушбу қарама-қаршиликда томонлар муросасиз кураш олиб боришди. Ҳужумкор руҳда бошланган ўйинда биринчи бўлиб ҳисобни очиш “қалдирғочлар”га насиб этди. Абзал Бобожонов бирга-бир вазиятда рақиб посбонини алдаб ўтиб, дарвозани аниқ ишғол қилди – 1:0.

Танаффусдан кейин “Пахтакор” футболчилари бор эътиборларини ҳужумга қаратишди. Натижада, марказидан ёриб кирган рақиб футболчиси ҳисобдаги мувозанатни тиклади – 1:1. Бу орада “қалдирғочлар”дан Хумоюн Исломов иккинчи марта ҳакам томонидан огоҳлантирилиб, майдонни эрта тарк этди. Мазкур четлатиш “шерлар” учун айни муддао бўлди. Қолган дақиқаларда янада босимни оширган “Пахтакор” беллашув якунланишига икки дақиқа қолганида ғалаба тўпини киритди.

Шу тариқа, Мурод Отажонов бошчилигидаги “қалдирғочлар” Жўра Хонназаров хотирасига бағишлаб ўтказилган халқаро турнирда иккинчи ўрин билан кифояланишди.

Учинчи ўрин учун кечган баҳсда “Локомотив” футболчилари “Андижон”ни мағлубиятга учратишди.

Финал якунлангандан кейин, ташкилотчилар турнирнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимини ўтказишди.

Энг яхши дарвозабон: Жасур Собиров (“Андижон”)
Энг яхши ҳимоячи: Жавоҳир Исломов (“Локомотив”)
Энг яхши ярим ҳимоячи: Даврон Анваров (“Бунёдкор”)
Энг яхши ҳужумчи: Шоислом Муҳитдинов (“Пахтакор”)
Энг яхши ўйинчи: Бекзод Шамсиев (“Пахтакор”)

Совриндорларни Жўра Хонназаровнинг оила аъзолари ва яқинлари тақдирлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика