UZ

Сўнгги янгиликлар

13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  0 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  0 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  3 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   4 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  17 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6

ЖЧ-2014. ПРЕВЬЮ. Уругвай – Коста-Рика Янгиликлар

ЖЧ-2014. ПРЕВЬЮ. Уругвай – Коста-Рика

Бразилияда давом этаётган жаҳон чемпионати турдан турга қизғин тус оляпти.
Бугун “D” гуруҳида 1-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Форталезадаги “Кастелан” стадионида Уругвай ва Коста-Рика ўзаро баҳс олиб боради.

Кўпчилик ҳозирданоқ Коста-Рикани гуруҳ аутсайдери деб ҳисобламоқда. Чунки улар учун Уругвай, Англия, Италия каби жамоалар билан тенгма-тенг курашиш осон бўлмайди. Уругвай термаси охирги пайтларда анча кучайди, мамлакатдан бир қатор юлдузлар етишиб чиқди.Коста-Рика таркибида эса юлдузлар йўқ ҳисоби.



Уругувай охирги олтита ўйиннинг бирортасида мағлубиятга учрамади, Коста-Рика эса мундиалгача еттита ўртоқлик учрашуви ўтказиб, шундан фақат биттасида ғалаба қозонди. Жамоаларнинг ўзаро ўйинлари ҳам шуни айтиб турибдики, Уругвай Коста-Рика билан кечган баҳсларда ҳали мағлубиятга учрамаган, фақат икки марта дуранг ўйнаган холос. Охирги марта бу жамоалар ЖЧ-2010 саралаш баҳсларининг плей-офф босқичида кураш олиб боришди ва бунда Уругвай икки ўйин натижасига кўра 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Уругвай сафида энг катта йўқотиш деб бемалол Луис Суаресни айта оламиз. Чунки бу ҳужумчи мундиалга оз вақт қолганида тиззасидан жароҳат олди. Уругвайликлар устози Оскар Табарес ўйиндан олдин матбуотга берган интервьюсида таваккал қилмаслигини айтиб ўтди. Бундан кўриниб турибдики, Луис Суарес дастлабки беллашувни захирада бошлайди. Шунга қарамай, Уругвайда ҳужумчилар етарли. Масалан, Кавани билан Диего Форланни айта оламиз.



Коста-Рика таркибидаги энг таниқли футболчи эса Брайан Руис ҳисобланади. Катта эҳтимол билан жамоанинг ҳужумлари айнан шу футболчи орқали амалга оширилади. Коста-Риканинг асосий тўпурари Альваро Саборио жароҳат олгани боис ўрнини Маркос Уренья ёки Жоэль Кэмпбелл эгаллаши кутилмоқда. Балки жуфт бўлиб ўйнашлари ҳам мумкин. Аммо улар учун гол уриш осон бўлмайди, чунки Уругвай ўзининг метин ҳимояси билан ҳам ном қозонган.



УРУГВАЙ - КОСТА-РИКА
15 июнь. 00:00
Бош ҳакам: Феликс Брих (Германия)
Ёрдамчи ҳакамлар: Марк Борш (Германия), Стефан Лупп (Германия)
Захира ҳаками: Виктор Карилло (Перу)

Тахминий таркиблар
Уругвай: Муслера - М.Перрейра, Годин, Лугано, Касерес - Г.Рамирес, Аревало Риос, Диего Перес, К.Родригес - Форлан, Кавани
Коста-Рика: Навас - Гамбоа, Уманья, Ж.Гонсалес, Х.Диас - Руис, Борхес, Техеда, Боланьос - Кэмпбелл, Уренья.



Оскар Табарес (Уругвай термаси бош мураббийи): “Менинг жамоам кўп нарсага қодир. Кўплаб ўйинчиларимиз жуда яхши формада ва жаҳон чемпионатида узоқроққа боришни мақсад қилганмиз. Олдинги мундиалда ўйинчилар 22-23 ёшда эдилар, орадан тўрт йил ўтди ва футболчилар улғайишди”.



Хорхе Луис Пинто (Коста-Рика термаси бош мураббийи): “Англия, Италия ва Уругвайни ҳурмат қиламиз, лекин шуни унутмангки, биз ҳам футбол ўйнашни биламиз. Биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз, ҳар бир жамоага етарлича қаршилик кўрсатишга ҳаракат қиламиз”.

Ўзаро ўйинлар: +6=2-0, 15-8
Охирги ўйин (18.11.2009): Уругвай – Коста-Рика - 1:1



Қизиқарли фактлар:
1950 йил Бразилияда ўтказилган жаҳон чемпионатида Уругвай чемпион бўлган.  
ЖЧ-2014 саралаш басҳларида Луис Суарес 11та гол уриб, энг яхши тўпурар бўлди.
Оскар Табарес 2006 йилнинг февралидан бери Уругвай терма жамоасини бошқариб келяпти.
Коста-Рика жаҳон чемпионатидаги охирги тўрт ўйиннинг ҳаммасида мағлуб бўлган, 14та гол ўтказиб юборди.

Х.Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика