UZ

Сўнгги янгиликлар

14:39"Ҳумо Арена" тарихда илк бор футзал баҳсига мезбонлик қилди. Ўзбекистон – Бразилия тўқнашувидан ГАЛЕРЕЯ  1 14:20Қирғиз Республикаси устози: "Эртага Ўзбекистон терма жамоасини ҳайрон қолдира оламиз"  6 13:48Сречко Канатец: "Фақат югураверишнинг фойдаси йўқ, ақлни ҳам ишлатиш керак"  7 13:23Шомуродовнинг клубдоши фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  4 12:54Зидан "Манчестер Юнайтед" бошқарувига келиши мумкин  7 12:26"Барселона" собиқ хавбеки фаолиятига якун ясади  5 11:59Стивен Бергвейн: "Саудия Арабистонида рақобат Нидерландиядагидан юқорироқ"  5 11:32Лени Йоро "Реал"ни эмас, балки МЮни танлаганининг асл сабаби маълум бўлди  1 11:16Италия терма жамоаси ҳимоячиси Исроилга қарши ўйинда қатнашмайди  1 10:48ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон МТЖ Қирғиз Республикасига қарши кўк либосда ўйнайди  6 10:36Расман: "Истиқлол" стадионида Ўзбекистон кубоги финалига қадар бирорта ўйин ўтказилмайди  9 10:20"Реал" Холандни қандай шароитда сотиб олиши мумкинлиги маълум бўлди  9 09:41"Арсенал" футболчиси фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  3 09:00"Манчестер Юнайтед"нинг энг кўп маош олувчи футболчилари (топ-10) рейтинги тузиб чиқилди  6 08:32Футзал. Куба терма жамоаси Тошкентга етиб келди  3

ЖЧ-2014. Коста-Рика – Англия. ПРЕВЬЮ Янгиликлар

ЖЧ-2014. Коста-Рика – Англия. ПРЕВЬЮ

Жаҳон чемпионати билан хайрлашиб бўлган Англия бугун гуруҳдаги охирги учрашувини ўтказади.
Ўйиндан олдин жамоалар олдига қўйилган вазифа икки хил – Коста-Рика гуруҳдаги биринчи ўринни сақлаб қолиш учун курашса, Англия кетма-кет учинчи марта ютқазиб қўймаслик учун баҳс олиб боради.

Коста-Рика гуруҳдан чиқиш масаласи аввалги икки турда ғалаба қозониб нақд қилди. Бу жамоа учун гуруҳдан чиқишнинг ўзиёқ катта натижа ҳисобланади. Айтиб ўтганимиздек, Коста-Рика бугун ҳам ғалаба қозонгудек бўлса, гуруҳ баҳсларини биринчи ўринда якунлайди.



Хорхе Луис Пинто бугунги баҳс учун катта эҳтимол билан бир қатор ўзгаришларни амалга оширса керак. Хусусан асосий таркиб ўйинчиларидан Руис билан Кэмпбелга бош мураббийнинг дам бериши кутилмоқда.

Рой Хожсон ҳам ўз навбатида жаҳон чемпионатида ҳали ўйнамаганларга имкон бермоқчи. Бу ҳақда мураббий ўз интервьюсида айтиб ўтди. Тахминларга қараганда, Англия терма жамоаси сафида 9 нафар янги футболчи майдонга тушади. Ҳимоячилардан фақат Кэйхилл ўз ўрнини сақлаб қолиши мумкин. Шунингдек, Старрижнинг ҳам илк дақиқалардан ўйнаши кутилмоқда. Балки уни Ламберт алмаштириши мумкин.



ЖЧ-2014. “D” гуруҳи. 3-тур
КОСТА-РИКА – АНГЛИЯ
Белу-Оризонте, “Минейрао” стадиони.
Бош ҳакам: Жамол Хаймуди (Жазоир)

Тахминий таркиблар

Коста-Рика: Навас — Дуарте, Гонсалес, Миллер — Акоста, Куберо, Техеда, Фрэнсис — Кальво, Баррантес — Уренья

Англия: Фостер — Жонс, Кэйхилл, Смоллинг, Шоу — Уилшир, Лэмпард — Милнер, Баркли, Лаллана — Старриж

Жароҳат олганлар: Окслейд-Чемберлен (Англия)
Дисквалификация: йўқ



Хорхе Луис Пинто (Коста-Рика термаси бош мураббийи):
“Бугун бизга қийин бўлади, чунки Англия турнирдан кетма-кет учта мағлубият билан чиқиб кетишни хоҳламайди. Шундай экан, биз ҳушёр туришимиз керак”.

Рой Хожсон (Англия термаси бош мураббийи):
“Биз гуруҳдаги вазиятни ўзгартириб юборган жамоага қарши тўп сурамиз. Коста-Рика билан рақобат қила олишимизни кўрсатишимиз шарт. Кўплаб ўйинчиларга имконият бераман ва улар ишончни оқлашади деб ўйлайман”.

Қизиқарли фактлар
-   Англия жаҳон чемпионатларида ҳали кетма-кет уч марта мағлуб бўлмаган. Умуман олганда 1958 йилдан бери биринчи марта Англия гуруҳдан чиқа олмади.
-   Рой Хожсон ҳозирги жамоаси билан икки бор мағлуб бўлди. Бунгача у 1994 йилги ЖЧда Швейцария билан икки бор ютқазганди.

Х.Холиқов тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика