UZ

Сўнгги янгиликлар

02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  3 01:50BALLON D'OR-2025  101 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  10 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  20 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  12 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  39 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12

ЖЧ-2014. Бразилия - Голландия. ПРЕВЬЮ Янгиликлар

ЖЧ-2014. Бразилия - Голландия. ПРЕВЬЮ

ЖЧ-2014 ярим финали омадсизлари бугунги ўйин орқали сал бўлса ҳам ўз мухлисларини овутишади.
ФИФАдагилар ҳамон учинчи ўрин учун баҳс жамоалар учун ортиқча эканини тушуниб етишмади. Финалга чиқа олмаган ҳар қандай жамоа яна майдонга тушишни истамайди. Голландларга ҳам, айниқса Бразилияга бу ўйин керак эмас.

Бразилияликлар ярим финалда Германиядан учралган мағлубиятдан сўнг барчадан яшириниб олишни исташгани аниқ. Аммо улар яна бир бор майдонга тушиб бронза медал учун курашишлари талаб этилади. Бразилия бугун йирик ғалабага эришса ҳам ҳеч ким 1:7ни унутмаслиги аниқ.



Бугун Луис Фелипе Сколари ярим финалдаги мағлубиятдан сўнг бир қатор ўзгаришларни амалга ошириши мумкин. Таркиб буткул ўзгариб кетиши ҳам мумкин.

Луи ван Гаал жамоаси ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. Голландия сафида фақат учинчи дарвозабон Ворм майдонга тушмади холос. Ёш ҳимоячилар Велтман ва Конголо Влаар ва де Врейни алмаштиришлари мумкин. Бу ерда тахмин қилиш жуда қийин.



БРАЗИЛИЯ - ГОЛЛАНДИЯ
13 июль. 01:00
Бразилиа. "Миллий" стадион.
Бош ҳакам:
Жамел Ҳаймуди (Жазоир)
Қанот ҳакамлари: Редуане Ачик (Марокаш), Абдулҳақ Этчиали (Жазоир)
Захира ҳаками: Юичи Нишимура (Япония)

Тахминий таркиблар:

Бразилия
: Жефферсон — Дани Алвеш, Тиаго Силва, Энрике, Максвелл — Луис Густаво, Эрнанес — Рамирес, Оскар, Виллиан — Жо

Голландия: Крул — де Врей, Влаар, Блинд — Янмаат, Класи, Вейналдум, Куйт — Снайдер — Роббен, Хунтелаар

Жароҳат олганлар: Неймар — Фер

Дисквалификация: йўқ



Ўйиндан олдинги фикрлар

Луис Фелипе Сколари (Бразилия бош мураббийи):

"Оғир кунларни бошимиздан ўтказдик. Ҳамон қийналаяпмиз. Голландияга қарши ўйинга руҳан тайёрмиз. Тахминан 75 фоизга тайёрмиз дея оламан. Энг олий мақсадимизга эриша олмаймиз, шу боис у қадар ҳаяжонланаётганим йўқ. Энди Голландияни мағлуб этиб Бразилия халқига бироз бўлса ҳам хурсандчилик тақдим этиш керак".

Луи ван Гаал (Голландия бош мураббийи):

"Жаҳон чемпионатида иштирок этаётган барча жамоалар фақат битта совринга эга бўлишни исташади. Биз учун энг ёмони кетма-кет икки бор мағлуб бўлиш. Ажойиб бошланган мусобақа ёмон тугаши мумкин".

Ўзаро ўйинлар

Бу икки жамоа ўзаро 11 марта тўқнаш келишган. 3 мартадан Бразилия ва Голландия ғалаба қозонган, 5 бор ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбатида тенглик: 15:15

Ушбу жамоалар ўртасидаги сўнгги баҳс (04.06.2011): Бразилия — Голландия 0:0


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика