UZ

Сўнгги янгиликлар

13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  2 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  8 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  9 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  13 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  25 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  10 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  23 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  13 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  6

Жамшид Саидов: “Футболчиларимизга ўзларига бўлган ишонч етишмаяпти” Янгиликлар

Жамшид Саидов: “Футболчиларимизга ўзларига бўлган ишонч етишмаяпти”

“Навбаҳор” – “Бухоро” жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Бухоро” жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчиси Жамшид Саидов журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

- Қизил карточкага қадар деярли ўйин назоратини ўз қўлимизда ушлаб тургандик. Буни самараси ўлароқ вазиятлар содир этаётгандик. Яъни йигитлар ёмон таассурот қолдиришмаётганди. Камчиликда қолганимиздан кейин ўйинни бориши ўзгариб кетди. Футболчиларимизда ишончсизлик кузатилиб хато кетидан хатолар кузатилди. Оқибатда рақиб иккинчи голни уришга ҳам эришди. Шундан сўнг йигитларнинг ҳаракатида пасайиш кузатилди. Гарчи ўн киши бўлиб ўйнаган бўлсакда, вазиятларга эга бўлдик. Тўпни назорат қилган бўлсакда, сон жиҳатидан камчиликда ҳаракат қилиш қийин кечмоқда. Жамоа деярли барча учрашувларда гол ураётган бўлсада, муаммоларни мавжудлиги ва футболчиларда ишончни етишмаслиги ижобий натижаларни қўлга киритилишига тўсқинлик қилмоқда. Йигитлар руҳий томондан тушкун ҳолатга тушиб қолишган. Шу сабабли, бу борада бирор-бир жўяли фикр билдириш мушкул. Бунга мисол тариқасида бугунги ўйинни келтириш мумкин. Биринчи бўлиб гол урган бўлсакда, хатоларимиз туфайли ўз дарвозамиздан тўпларни олиб чиқишга мажбур бўлдик. Футбол хатолар эвазига ҳам тузилади. Кўп хатоларга йўл қўйиш салбий ҳолатларга олиб келади. Агарда 1:0 ҳисобида олдиндан бораётган вақтда иккинчи голни ура олганимизда учрашувни бориши умуман бошқа бўларди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика