UZ

Сўнгги янгиликлар

20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  0 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  1 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0 19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  2 18:41Тотти "Рома" билан музокаралар олиб бормоқда  0 18:14Абдуқодир Ҳусанов — ЕЧЛнинг энг тезкор футболчиси!  16 17:53Гватемала Россия терма жамоасига қарши ўйнамайди  0 17:27"Аякс" Зинченконинг жароҳати бўйича баёнот берди  0 16:59"Манчестер Юнайтед" "Ливерпуль" юлдузини сафига оғдириб олишга тайёр  1 16:33Деку "Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирига қизиқиши билдирганини тасдиқлади  8 16:05"Нефтчи" "Иртиш" устидан ғалабага эришди  10 15:31Кунья: "Одамлар 15 очкодан кўра унинг соч турмаги ҳақида кўпроқ хавотир оляпти"  5 15:03"Локомотив" Грузия жамоасидан енгилди  2 15:01Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  109 14:37Клоппнинг агенти: "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" Юргенга мурожаат қилган  1

Зепп Блаттер Тожикистон Суперкубоги учрашувига келади Янгиликлар

Зепп Блаттер Тожикистон Суперкубоги учрашувига келади

ФИФА президенти Зепп Блаттер «Равшан» ва «Истиқлол» футбол клублари ўртасидаги Тожикистон Суперкубоги учрашувига ташриф буюради.
Бу ҳақда Тожикистон Футбол Федерациясининг Фейсбукдаги саҳифасида хабар берилган.

ФИФА президенти Зепп Блаттер 24 март куни расмий ташриф билан Тожикистонга келади ва икки кун давомида ушбу мамлакатда бўлади. Жаҳон футболи раҳбари ташрифи давомида Тожикистонда эълон қилинган Оммавий футбол йилини очиб беради. Очилиш маросими 25 март куни Душанбедаги Марказий стадионда бўлиб ўтади.

Худди шу куни Зепп Блаттер Тожикистон Суперкубоги учрашувида ҳам меҳмон бўлади. Ушбу учрашувда Тожикистоннинг амалдаги чемпиони, Кўлобнинг «Равшан» ва амалдаги Кубок соҳиби, Душанбенинг «Истиқлол» жамоалари ўзаро майдонга тушади. Ўйин Душанбедаги Марказий стадионда ўтказилади.

«Блаттернинг расмий ташриф давомида Тожикистон раҳбарияти ва мамлакат футбол федерацияси вакиллари билан учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган», – дейилади ТФФ хабарида.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика