

Германия жамоаси Сердар Азмун учун қарийб 5 млн евро тўлаб, ёзни кутмайди ва уни ҳозирнинг ўзида қўлга киритади.
27 ёшли форвард "Зенит"га 2019 йилнинг февралида келиб қўшилган бўлиб, клуб тарихидаги энг сермаҳсул ҳужумчиларидан бирига айланган. Унинг ҳисобида 62 та гол ва 17 та голли узатма мавжуд.



