Занетти "Интер" нега аргентиналик ёш талантлар Альварес ва Фернандес билан шартнома тузмаганини тушунтирди
03 дек 2022 17:07
Янгиликлар
Занетти "Интер" нега аргентиналик ёш талантлар Альварес ва Фернандес билан шартнома тузмаганини тушунтирди
Италиянинг "Интер" клуби вице-президенти Хавьер Занетти жамоа аввалроқ Альварес ва Фернандесни олиб келмоқчи бўлганини айтди.
Энцо Фернандес 2022 йилнинг ёзида "Бенфика"га 12 млн евро эвазига ўтди, Хулиан Альварес эса 22 млн еврога "Манчестер Сити" аъзосига айланди. Улар Милан клубига ўтиши ҳам мумкин эди. Бу ҳақда Занетти қўйидагиларни очиқлади:
"Улар келажакда буюк ишлар қилиш тақдирларида борлиги дарҳол кўрсатдилар. Мисол тариқасида биз 21 ёшида олиб келганимиз Лаутарони келтирмоқчиман. Ҳозир у 25 ёшда ва у қанчалик ўсганига қаранг. Ёш ўйинчиларга пул тикканда, уларни айни пайтда эмас, балки келажак 4-5 йилда етишадиган ҳолати билан баҳолаш керак.
Энцо ва Хулиан бизнинг кун тартибимизда турган эди. Бироқ ўша пайтда келишувга эришиш учун клубнинг иқтисодий ҳолати тўғри келмас эди".
Фикрлар