UZ

Сўнгги янгиликлар

09:49Артета навбатдаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  0 09:21"Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборган Арбелоа нималар деди?  1 08:53Садио Мане Сенегалдан чемпионликни олиб қўйилганига кескин муносабат билдирди  5 08:25Гвардиола: "Ҳусанов учун бу EЧЛдаги илк тажриба йили бўлди"  8 07:57Суперлига. Бугун 4-турга старт берилади  1 07:30Sofascore. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг юқори баҳога лойиқ кўрилди  6 07:30ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2  55 05:55Шиддатли кечган баҳсда ўсмирларимиз Марокашни мағлуб этишди  1 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" жавоб учрашувида "Байер"ни мағлубияга учратиб, чорак финалга йўл олди  15 03:00ПСЖ "Челси"ни иккинчи учрашувда ҳам йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди  38 02:56Даҳшат! Сенегалдан Африка чемпионлиги олиб қўйилди. Марокаш терма жамоаси финалдан икки ой ўтиб, Африка миллатлар кубоги ғолиби деб топилди!   38 02:55ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  381 01:35Эртак якунланди. "Спортинг" "Буде Глимт" қарши камбэк амалга ошириб, кейинги босқичга йўл олди  26 01:09"Будё Глимт" ЕЧЛда ғалати рекорд ўрнатди  3 00:23"Бавария" "Реал"га қарши эҳтимолий тўқнашув олдидан "Бернабеу"нинг томидан "чўчимоқда"  11

Зафар Сафаев: “Ортда қолган мавсумдан кўнглим тўлди” Янгиликлар

Зафар Сафаев: “Ортда қолган мавсумдан кўнглим тўлди”

Бу йилги мавсум олий лигамизда кашфиётлардан бири бўлган Зафар Сафаевни мухлислар у қадар яхши билмаса керак.

Сабаби “Металлург”нинг 24 ёшли посбони жорий йилдан бошлаб элитада ўйнамоқда. Гарчи олий лига илк мавсуми бўлсада Сафаев ўзидан ёмон таассурот қолдирмади дейиш мумкин. Ҳар холда у 17та ўйин ўтказди. Яқинда Зафар билан суҳбатлашиб, бир қатор саволларга жавоб олдик.

- Зафар, олий лигада бу йилдан ўйнай бошладингиз. Тўғриси, кўпчилик сиз ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмас. Шу боис ўзингизни ёрдамингиз асосида бунга ойдинлик киритиб олсак.  
- Камина 1991 йилнинг 24 июнь куни Тошкент шаҳрида туғулганман. Биринчи мураббийим Краснагоров Николай Васильевич бўлади. Катта футболга собиқ “Қурувчи” жамоаси орқали кириб келганман. Кейинчалик “Бунёдкор”нинг ўринбосарларига таклиф этишган.  

- “Металлург”га келиб қолишингиз қандай амалга ошган?
- Айни пайтдаги клубимга келишим эса шу йилнинг қишида амалга ошди. Мамур Икромов “Локомотив” сафига қўшилганида. Мен “Бунёдкор”да сафида эдим. Қишки йиғинда биз “Металлург”га қарши ўртоқлик учрашувини ўтказганмиз. Афтидан шу ўйинда ўзимни яхши тарафдан кўрсатган бўлсам керак. Кейин мураббийлар жамоага таклиф этганди. Менимча “Металлург”га ўтишимга шу омиллар сабаб бўлди.  


- Йил бошида жамоанинг асосий посбони Маъмур Икромов “Локомотив”га кўчиб ўтгач, сиз ва Султоновга асосий таркибга кириш учун йўл очилди. Фикримизга қўшиласизми?
- Албатта қўшиламан, йўл очилди. Маъмур Икромовни тажрибали дарвозабон деб биламан.

- Мавсум-2015 сиз учун қандай ўтди деб ўйлайсиз? Пльюс ва минус жиҳатларга тўхталиб ўтсангиз?
- Мен учун бу мавсум яхши ўтди дея оламан. Салбий ҳолат юз бермади. Аксинча фақат ижобий холат бўлди.

- “Металлург”да посбонлар билан Алишер Аҳмедов ишламоқда. Ушбу мутахассиснинг иш услуби ва у билан ишлаш сизга ёқадими?
- Алишер Аҳмедовнинг иш услублари зўр. Ҳар бир машғулотга янгилик киритади. Шу боис ранг-баранг дейиш мумкин. Турли ҳил янги машқларни қиламиз. Машғулотларда кўпинча бир ҳилликдан қочади. Бизга ҳам шуниси яхши. Шунинг учун бемалол айтаманки Алишер ака билан ишлаш менга ёқади.

- Бу йил ўтказиб юборган голларингизда қайсиларида кўпроқ ўзингизни айбдор ҳис этдингиз?
- “Навбаҳор”га қарши Бекободда бўлиб ўтган ўйинда ҳисоб 1:2 бўлаётган эди. Вазиятларнинг бирида керак эмас хатога йўл қўйдим. Шундан сўнг ҳисоб 1:3 бўлди. Бу голда 100% мани хатойим бўлди. Буни тан оламан.

- Бу йил жами 17та ўйинда майдонга тушиб, 23та гол ўтказиб юбординггиз. Кўп эмасми?
- Тўғри, бу мавсумда жуда ҳам кўп гол ўтказиб юбордим. Насиб қилса кейинги йил гол ўтказмасликка харакат қиламан.


- Гарчи бу йил олий лигада дебют мавсумингизни ўтказган бўлсангизда, “Металлург”нинг асосий посбонига айлана олдингиз. Бунга қандай ва ниманинг эвазига эришдингиз?
- Бизда асосий ёки захира ўйинчиси деган тушунча йўқ. Ҳаммага бир хил муносабатда қаралади. Ким ўйинга яхшироқ тайёр бўлса, ўша ўйинчи майдонга чиқади.

- Келаси йил сизни ўз сафида кўришни истаётган жамоалар бўляптими?
- Яширмайман таклифлар бор. Лекин келаси йил хам “Металлург”да қолмоқчиман. Шу боис бу ҳақда айтишдан наф йўқ.

- Бу йилги мавсумда қайси ҳамкасбларингизни ўйини сизга кўпроқ ёқди?
- Бу борада Муроджон Зуҳуровни айтган бўлардим. “Бунёдкор” посбони бу йилги мавсумда назаримда жуда яхши ўйнади.

- Ўзингиз иштирок этган ўйинлар орасида кўпроқ қайсиларида қийналдингиз?
- Энг кўп қийналган ўйиним бу – Қаршида “Насаф”га карши кечган учрашувдир. Ёдингизда бўлса ўшанда биз 1:0 ҳисобида ғалаба қозонгандик.  

- Кейинги йил чемпионатимизда хорижлик посбонлар иштирок этмаслиги расман тасдиқланди. Бунга муносабатингиз қандай?
- Хориж дарвозабонларининг чемпионатимизда иштирок этмаслиги, менимча ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Ўйлайманки ўзимизнинг дарвозабонларимиз ҳам хорижликлардан сир қолишмайди.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика