UZ

Сўнгги янгиликлар

11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  0 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  0 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  1 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  42 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  17 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  32 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  9 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  52 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3

"Ювентус"да оддий "физрук"дан кучли мураббийга айланган Аллегри Янгиликлар

"Ювентус"да оддий "физрук"дан кучли мураббийга айланган Аллегри

Бугунги кунда "Ювентус" бош мураббийи Аллегри юлдузлар билан тил топиша оладиган, ҳатто захирадагиларни ҳам хафа қилмайдиган устоз номига сазовор бўлди.

Бир неча йил олдин Аллегри креатив ҳаракатлана оладиган ярим ҳимоя чизиғини яратиш ғояси бўлган. Массимилианонинг ўша рўйхатида Кристиан Эриксен, Коутиньо, Иско ва Адриен Рабьо бор эди. Лекин вақт ўтгани сари Аллегри бу тактикадан фойдаланиш истагидан 2 та сабаб туфайли воз кечишга қарор қилган. Биринчиси - клублар ўз етакчиларидан айрилишни исташмаган. Иккинчиси - юқорида саналган ўйинчининг ҳар бири 60 миллион евродан қиммат эди. Ҳатто «Ювентус»дек жамоа ҳам бундай катта ҳаражат қила олмасди.

Шундан сўнг, Аллегри режаларини ўзгартирди. Креатив ярим ҳимоячилар режаси ўрннига бир нечта вазифани бажара оладиган универсал ўйинчиларни излашга тушди. «Юве»нинг уддабурон менежерлари эса буни арзимаган нарх эвазига амалга оширишида Аллегрига ёрдам беришди. Пьяничга клуб 32 миллион евро тўлаб берган бўлса, Хедира ва Эмре Жан текинга келди (эркин агент). Бунинг орасида Блез Матюидини 20 миллионга Туринга кўчириб олиб келинди, Родриго Бентанкурни эса 12,5 миллион еврога харид қилишди.

Аллегри бу футболчиларнинг майдондаги ҳаракатларини чекламади. Аксинча, улар ўзини қайтадан кашф этишларида ёрдам берди. Пьянич майдондаги асосий вақтида ҳужум қилувчи ярим ҳимоячи (40%) сифатида ўйнаган бўлса, 10% – ҳимояда ҳаракатланди. Жан эса асосан марказий ярим ҳимоячи сифатида ўйнайди. «Ювентус»нинг бу мавсумдаги ўзига хос кашфиётларидан бири Бентанкур бўлди. У бутун майдон бўйлаб, ҳужумдан то ҳимоягача тезлик билан ҳаракат қилмоқда. Муҳими у бу ишни яхши уддалаяпти ва рақиб ҳужумини тўхтатишда ҳам, жамоа ҳужум қилганда ҳам ёрдамга улгурмоқда.

Аарона Рэмзини жамога олиб келиш ротация қилиш учун қўшимча имконият беради. Рэмзи зарур паллада ҳимояланишда, тўпни олиб қўйиш ва тезкорлик билан ҳужумни бошлашда фойдали ҳаракат қила олади. Аарон борлигининг ҳисобига Аллегри рақибга қараб, очко йўқотишдан ортиқча қўрқмай асосий футболчиларга дам бера олади. 


2014 йил Аллегри «Милан»дан «Ювентус»га ўтганида, минглаб мухлислар Турин клубини "физрук" билан шартнома имзолаганликда айблашганди. Массимилиано шу ўтган 4 мавсум давомида омадли трансферлар ва ностандарт тактик қарорлари туфайли нафақат мухлисларнинг, балки унга шубҳа билан қараган кўплаб мутахассисларнинг ҳам фикрини ижобий томонга ўзгартиришга муваффақ бўлди.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика