"Ювентус" ва "Милан" Аргентина термаси хавбеки учун кураш олиб боради

Sherzod Nurmatov
14 окт 2022, 14:45
"Ювентус" ва "Милан" "Атлетико"нинг аргентиналик ярим ҳимоячиси Родриго де Паулга қизиқиш билдирмоқда.

Манбанинг хабарига кўра, Италия клублари қишки трансфер ойнасида футболчини сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Мадридликлар футболчини 35 миллион еврога баҳолашмоқда.

28 ёшли де Пауль жорий мавсум "Атлетико" сафида 9 та ўйинда ҳаракат қилиб, 1 та гол урди ва 1 та голга ассистентлик қилди. Унинг клуб билан келишуви 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: El Mundo Deportivo