

Турин клуби 31 ёшли уэльслик билан шартнома эрта бекор қилингани сабаб футболчига 4 миллион евро тўлайди.
Рэмзи "Ювентус"га 2019 йилнинг июлида ўтган эди. Ярим ҳимоячи 2021/22 йилги мавсум жамоа таркибида 5та ўйинда майдонга тушди.
Рэмзи ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини "Рейнжерс" сафида ўтказди ва Европа Лигаси финалига қадар етиб борди. Футболчи шотланд жамоаси таркибида 13та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 2та ассист қайд этди.



