

Манбага кўра, Турин клуби раҳбарияти 2019/20 йилги мавсум охирида 29 ёшли футболчи билан хайрлашмоқчи.
Сандронинг "Ювентус" билан амалдаги шартномаси 2023 йил 30 июнгача амал қилади.

Таъкидланишича, Сандро ўтган трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин эди, аммо "Ювентус" футболчини қўйиб юборишдан бош тортган. Ҳозирда ПСЖ клуби бразилиялик ҳимоячининг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.
Сандро бу мавсум А Серияда 22 учрашувда қатнашиб, 3 та голли узатмани амалга оширди.



