

Футболчига "Манчестер Юнайтед" ва "Интер" клублари қизиқиш билдираётган эди, аммо Нидерландия терма жамоаси ўйинчиси учун бош даъвогар "Реал" ҳисобланади.
"Қаймоқранглилар"га рақобат қилишга "Ювентус" тайёр, туринликлар бундан олдин Маттейс Де Лигтни харид қилишганди.
22 ёшли ван де Бек жорий мавсум "Аякс" сафида барча мусобақаларда 37та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол ва 11та ассист қайд этган.
Ўйинчининг амстердамликлар билан тузган шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.



