"Ювентус" Мойзе Киннинг отасига иккита трактор қарз экан
29 мар 2019 15:25
Янгиликлар
"Ювентус" Мойзе Киннинг отасига иккита трактор қарз экан
Бир неча ҳафта аввал Роберто Манчини Европа Чемпионатининг саралаш баҳсларида иштирок этадиган Италия термаси такибини эълон қилди. Ўйинчилар орасида "Ювентус" ҳужумчиси Мойзе Кин борлигини эшитганлар ҳайрон бўлишди. Сабаби, эндигина 19 ёшга қадам қўйган футболчи "Ювентус" баҳсларида деярли ўйнамади. Бу мавсум атиги тўрт учрашувда иштирок этиб, биттасида асосий таркибда майдонга тушди. Лекин Мойзе бир неча бор ҳужум уюштирди. У фаолияти давомида кутилмаганда юзага келадиган имкониятлардан фойдаланиб қолишни яхши билади. Кин 2017 йилда А Серия рекордини янгилади: 17 ёшида гол уришга муваффақ бўлди. Энди эса терма жамоага ёрдам бериб голлар урмоқда.
— Кин Лихтенштейн қарши баҳсда рақиб дарвозасини ишғол қилиб, 2000 йил туғилганлар орасида терма таркибида гол урган биринчи ўйинчи бўлди. Ҳа айтганча, терманинг охирги 15 голини 15та турли футболчилар урган эди.
— Кин А Сериянинг бу йилги мавсумида 4 учрашувида иштирок этди ва 2та гол уришга муваффақ бўлди. Икки гол ҳам "Удинезе" дарвозаси томон йўлланди. У бу натижага ўша бир маротаба асосий таркиб билан майдонга тушганида эришди.
— Қишда "Милан" уни ижарага олмоқчи эди, аммо "Юве" бу таклифга рад жавобини берди. Ўшанда Кин мавсум давомида майдонда эндигина 13 дақиқа ўйнаганди. Шу сабабли ҳам, туринликларнинг розилик бермагани уларга ғалати кўринган. Бироқ Аллегрининг яқин ойлардаги ўйинларда Мойзедан умиди катта.
Фарзанд кўриш мумкин эмаслигига қарамай, Мойзенинг онаси бўлажак футболчини дунёга келтирган
Шу сабабли ҳам, унга ноодатий ва камёб исм қўйишган. Мойзе — Мусо пайғамбарнинг (баъзи манбаларда Моисей) италянча версияси бўлиб, "сувдан қутқариб олинган" деган маънони билдиради.
"Унинг дунёга келиши бир мўжиза бўлган. Шунинг учун, унга шундай исм қўйганмиз. Шифокорлар менга энди фарзанд кўра олмайсан дейишган. Мен эса йиғлаб, туни билан дуо қилиб чиқардим", — дейди футболчининг онаси Изабелла. "Бир куни тушимга Мусо пайғамбар кирди. Орадан 4 ой ўтиб, ҳомиладор эканимни билдим". Лекин ўғил дунёга келганидан сўнг, ижобий ўзгариш бўлмади. Икки фарзандни боқиш мақсадида, Изабелла тунги сменага ҳам ишга кирди. Мойзенинг биринчи қилган иши "Ювентус" билан шартнома имзолаш бўлди — онасини Туринга олиб келди ва уни бошқа ишлатмади.
Киннинг отаси трактор учун ўғлини Италияда олиб қолган
Киннинг ота-онаси анча йиллар олдин ажрашиб кетишган. Иккиси ҳам Киннинг келажагини турли клубларда кўришган. Яъни, у болалигида "Торино"да ўйнаган, лекин онаси уни "Англия"га боришини истаган. "Ювентус" вакиллари иқтидорли италияликни кузатиб, отасига қўнғироқ қилишган: "Мен доим "Ювентус"га мухлислик қилганман. Уларга Мойзени Италияда олиб қоламан деб ваъда берганман. Бунинг эвазига улардан 2та трактор олишим керак эди. Улар бунга рози бўлишган. Аммо ҳали ҳам ваъдаларини бажарганлари йўқ. Ҳаттоки, қўнғироқларимга ҳам жавоб бермай қўйишган. Ўғлимнинг клубдаги муаммоларига қарамай, у учун хурсандман. Авваллари улар мени стадионга чақириб туришарди. Бироқ сўнгги пайтларда чипта юбормай қўйишди", — дейди отаси.
"Юве"нинг бу ғалати ҳаракатларидан фақат бир тушунчага келиш мумкин: Мойзе ва акаси Жованни онаси билан яшайди, отаси билан эса камдан-кам кўришиб туришади.
Ёшлигида "Интер" ва "Милан"га мухлислик қилган
Жованнининг айтишича, Мойзенинг севимли клуби — "Милан" экан. Лекин отаси бошқача айтди: Кин болалигида "Интер" ўйинчиси Обафеми Мартинснинг футболкасини олиб беришини сўраган экан. Аслида, бу ерда ҳеч қандай қарама-қаршилик йўқ. Гап шундаки, Мартинс 2006 йил "Интер"дан кетган. Ўша пайт Мойзе 6 ёшда бўлган. Назаримизда, шундан сўнг, "Милан"га мухлислик қилишни бошлаган.
Лекин ота ҳам, ака ҳам бир нарсани алоҳида таъкидлашди: Балотелли — Киннинг энг севимли футболчиси. Уларнинг иккиси ҳам Италия термаси ҳужумчиси ҳамда африкалик мигрантлар оиласидандир. Эҳтимол, ёш Мойзе айнан Марионинг ўйинларидан илҳомланиб, футболчи бўлишга қарор қилгандир. Ҳа айтганча, Балотелли "Марсель"га ўтганидан сўнг, кўп гол ура бошлади. У ҳозир 28 ёшда. Кўрамиз, Мойзега тез орада болаликдаги кумири Балотелли билан бир терма жамоада ўйнаш насиб қилармикан?!
Нозима Зарипова таржимаси
Фикрлар