

Хабарларга қараганда, "Ювентус" воситачи орқали "темирйўлчилар" вакиллари билан суҳбатлар олиб бормоқда.
Таъкидланишича, 24 ёшли россиялик футболчи Турин клуби музокара олиб бораётган бир неча футболчилардан биттасидир.
Эҳтимолий трансфер эса 2020 йилнинг ёзида рўй бериши мумкин.
Фақатгина, "Юве" вакиллари битимнинг Европа чемпионатига қадар якунланишини хоҳлашмоқда. Италия клуби Миранчук учун 20 миллион евро атрофида маблағ сарфламоқчи.



