"Ювентус" Миликни ижарага олмоқчи. Поляк жорий мавсум Лига 1'да 10та ўйинда 1та гол урди

Alisher
27 дек 2021, 17:38
"Ювентус" январдаги трансфер ойнасида янги ҳужумчи билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда.

Турин клуби бир неча вариантларни кўриб чиқмоқда ва яқинда "Марсель" форварди Аркадиуш Миликнинг вариантига қайтди.

Клуб раҳбарияти 2020 йилнинг ёзида ҳам у "Наполи"да ҳаракат қилган пайт шартнома имзолашга уриниб кўрган эди.

Ўшанда Милик Неаполда қолган, аммо январда "Марсель"га ижарага берилганди. Ҳужумчи жорий мавсум Лига 1 доирасаида 10та ўйинда 1та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: sportmediaset.mediaset.it