

Туринликлар испанлар сўраётган пулни тўлашга тайёрлар. "Кўршапалаклар" ёзда Торресни 60 миллион евро эвазига сотишга тайёрлар.
Футболчининг "Валенсия" билан тузган шартномаси 2021 йилда якунига етади. Торресга шунингдек "Арсенал", "Барселона", "Реал" ва "Атлетико" клублари қизиқиш билдирмоқда.
Ферран жорий мавсум барча мусобақаларда 35та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 6та ассист қайд этган.



