

"Diario Sport" хабарига кўра, Турин клуби 23 ёшли францияликнинг агентлари билан музокара олиб бормоқда. Қайд этилишича, "Ювентус" уни эркин агент сифатида қўлга киритиш учун футболчининг Каталония клуби билан 2022 йилгача мўлжалланган шартнома муддати тугашини кутишга тайёр.
"Барса" Дембеле билан шартномани узайтиришга ҳаракит қилиб кўради. Агар музокаралар муваффақиятсиз якунланса, уни ёзда 50-60 миллион еврога сотишади.
Дембеле жорий мавсумда 38 та ўйинда 10 та гол урди ва 4 та голли пас берди.



