"Юве" Сарри билан шартномани бекор қилиш борасида музокаралар олиб бормоқда

Alisher
30 окт 2020, 12:14
"Ювентус" августда Чемпионлар Лигаси 1/8 финал доирасида "Лион"дан учралган мағлубиятдан сўнг истеъфога чиқарилган собиқ бош мураббий Маурицио Сарри билан шартномани бекор қилиш борасида музокараларни бошлади.

Ҳали томонлар 61 ёшли мутахассиснинг товон пули борасида келиша олишмаяпти. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар бермоқда.

Саррининг "Юве" билан 2022 йилнинг ёзига қадар тузган шартномаси ҳали ҳам амалда. Мураббий клубда бир мавсум учун 5,5 млн евро ишлаб олди.

Шунингдек, Сарри "Фиорентина" билан музокаралар олиб бормаётганлиги хабар қилинди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira

Сўнгги янгиликлар

Барча ›