UZ

Сўнгги янгиликлар

00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  9 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  2 23:01"Барселона" — "Валенсия". Таркиблар маълум  11 22:50"Милан" — "Болонья". Таркиблар маълум  1 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  88 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  6 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9

Юртимизда қачондан футбол мусобақаларига рухсат берилади? Янгиликлар

Юртимизда қачондан футбол мусобақаларига рухсат берилади?

Айни кунда кўпчиликни ушбу савол қизиқтираётгани бор рост.

Телеграм ижтимоий тармоғидаги davletovuz каналининг хабарига кўра, карантин чекловлари юмшатилиши мумкин экан.

“Жумладан, мухлиссиз футбол мусобақаларига, метрополитен ҳаракатига ҳамда тўйларга (ҳовлида 30 кишилик) рухсат берилиши мумкин экан. Бу чекловлар қачондан юмшатилиши ҳозирча номаълум. Республика махсус комиссияси расмий хабарини кутамиз”, дея ёзмоқда канал муаллифи.

Сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамов ҳам ўзининг телеграмдаги каналида бу ҳақда фикрларини билдириб ўтди.

“Республика махсус комиссияси рухсати берилса, катта эҳтимол Суперлига 10-15 июнь оралиғида (рухсат тегишидан кейин маълум муддат машғулотлар учун фурсат берилади) давом эттирилади. Агарда 1-2 кун ичида рухсат тегса, унда эҳтимол 10 июндан рестарт берилади.

Чемпионат формати уй-сафар тизимида эмас, балки марказлаштирилган ҳолда Тошкентда ўтказилиш варианти кўрилмоқда”, дея қайд этиб ўтди Ш.Беғамов ўзининг Телеграмдаги каналида.

Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика