UZ

Сўнгги янгиликлар

18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  0 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  2 17:44Суперлига. "Сўғдиёна" - ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  2 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  7 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  13 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  7 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  4 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0

Юрий Белоус: "Жасур "Локомотив"дан миннатдор" Янгиликлар

Юрий Белоус: "Жасур "Локомотив"дан миннатдор"

Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Жасур Жалолиддиновнинг агенти Юрий Белоус мижозининг "Локомотив"дан кетиш сабабларини айтди.

"Ўйлашимча, биз "Локомотив" учун ҳам, футболчи учун ҳам фойдали қарор қабул қилдик. Шартнома бекор қилинди, бу ташаббус футболчининг ўзидан чиқди. Клубда легионерлар учун ажратилган лимит тўлиб бўлган. Шундай бўлсада, Жасур клубдан миннатдор эканлигини қайта-қайта айтди. Унинг учун мана шу давр тажриба вазифасини бажарди. Миранчуклар билан бирга машғулот ўтказганидан хурсанд бўлгани табиий, бу футболчилар Жалолиддинов учун афсона ҳисобланади. Лекин, бошқа томондан олиб қаралганда у ўйнаши ва ўсиши керак. 

Балки, келажакда Жасур "Локо"га қайтиши ҳам мумкин. Жасур 18 ёшида "Локомотив" томонидан бекорга бундай имтиёз берилмаганлигини исботлайди, деган умиддаман. 

Ҳозирда футболчига бир қатор қизиқарли таклифлар бор. Хусусан, яқин Шарқ, марказий Европа ва Испаниянинг Сегундасидан. Воқеалар қандай ривожланишини кўрамиз. Яқинда барчасига аниқлик киритилади ва музокаралар бошланади. 

Бекор қилинган шартнома учун товон пули? Биз ушбу воқеани кенг омма олдида муҳокама қилмаймиз. Бу клуб ва футболчи ўртасидаги маҳфий маълумот. Аммо, шартлар ҳам клуб, ҳам футболчи учун фойдали бўлди", - дейди Белоус.





Рейтинг: -29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика