Юрген Клопп Салоҳни мақтади
28 окт 2023 00:14
Янгиликлар
Юрген Клопп Салоҳни мақтади
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп жамоа ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳни мақтади.
"Майдондан ташқарида у барчага намуна бўла олади. Ўзини катта йигитлардек тутса-да, барча учун у ёш футболчи. У ажойиб жисмоний ҳолатда. Ўйиннинг тушуниши - ҳа айнан ушбу жиҳатини ёш футболчиларга ўргатишга ҳаракат қиляпмиз. Барча футболчилар 35 ёшга кириб, фаолиятини якунлаши мумкинлигини яхши билади.
Салоҳ бўш ҳудудларни жуда яхши ҳис қилади ва рақибларининг хатти-ҳаракатларини олдиндан билиб туради. Ҳатто гол ура олмаса ҳам, рақибларига доимо хавф туғдириб туради", - деди Клопп.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Фикрлар