Юрген Клопп: “Рамоснинг ҳаракати ва Салаҳнинг жароҳати бизни шокка туширди”

Aziz Tukhtamuradov
27 май 2018, 09:14
“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп “Реал” қарши кечган ЕЧЛ финали (1:3) борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“Финал учун танланган режа – фақат ғалаба учун ўйнаш эди. Биз бошқа нарса ҳақида ўйламадик ҳам. Учрашувнинг дастлабки дақиқаларида буни амалда ҳам исботладик. 

Афсуски, Рамос билан бўлган ҳолат ва Салаҳнинг жароҳат олиши жамоамизни шокка тушириб қўйди. Муҳаммад Салаҳ майдонни тарк этганидан сўнг биз позитив энергияни йўқотиб қўйдик, бу эса “Реал”га қўл келди. 

Ўйиннинг бурилиш нуқтаси айнан шу ҳолат бўлди. Футболчилар тушкун ҳолатга тушишди ва майдон марказида Модрич ёки Кроосга ҳеч қандай қаршилик кўрсата олишмади.

Энди киритилган голлар ҳақида нима дейишим мумкин. Биз битта, “Реал” 3та гол урди”, - деди Клопп. 

Эслатиб ўтамиз, “Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салаҳ биринчи бўлим ўрталарида “Реал” ҳимоячиси билан тўқнашувда жароҳат олиб, майдонни тарк этганди. Ўша пайтда ўйиндаги ҳисоб ҳали очилмаган эди. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф