Юран "Торпедо" бош мураббийи бўлиш эҳтимоли ҳақида гапирди

Оқил Абдубарноев
17 авг 2022, 19:44
"Химки" собиқ устози Сергей Юран "Торпедо"га бош мураббий этиб тайинланиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

"Торпедони бошқараманми? Бунга ҳозирча изоҳ бера олмайман", - деди Юран.

Олдинроқ Александр Бородюк "Торпедо" бош мураббийи лавозимини тарк этиши хабар қилинганди. Москва клубининг бошқарувига номзодлар қаторида Сергей Юран, Александр Кержаков ва Игор Черевченко ҳам бор. Эслатиб ўтамиз, ушбу клуб сафида ўзбекистонлик Ҳожимат Эркинов тўп тепади.

"Торпедо" беш турдан сўнг бир очко жамғариб, Россия Премьер-лигаси турнир жадвалида сўнгги ўриндан олдинги поғонани эгаллаб турибди. Навбатдаги учрашувда "автозаводчилар" "Зенит" билан куч синашади.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Чемпионат