

Шу ҳафтада мутахассис клуб раҳбарияти билан учрашади. Шунингдек, яна бир номзод сифатида ҳозирда вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажараётган Юрий Уткульбаев ҳам кўрилмоқда.
Қайд этиш лозим, "Рубин" ҳозирда Биринчи лиганинг 3-поғонасини эгаллаб турибди.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик футболчилар Рустам Ашурматов ва Умарали Раҳмоналиев айнан "Рубин" шарафини ҳимоя қилади.
Ёдингизда бўлса, аввалроқ Юран ПРО-Лигада чемпион бўлиб, янги мавсумда Суперлигада қатнашадиган "Андижон" жамоасида фаолият олиб бориши мумкинлиги айтилганди.



