Расман: Юран "Нижний Новгород" устозига айланди

Sherzod Nurmatov
4 апр 2023, 11:58
Россиялик мутахассис Сергей Юран Иброҳимҳалил Йўлдошев ҳаракат қиладиган "Нижний Новгород" клуби бош мураббийи этиб тайинланди.

53 ёшли мураббийнинг сўнгги иш жойи "Химки" бўлганди. У бу жамоани 2022 йилнинг августида тарк этган эди.

Аввалроқ нижний новгородликлар олдинги бош мураббий Артём Горлов билан ўзаро келишувга кўра шартномани бекор қилишганди. 

Жамоа РПЛ мусобақа жадвалида 19 очко билан 13-ўринни эгаллаб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: fcnn.ru