UZ

Сўнгги янгиликлар

10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  2 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  8 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  8 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  33 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0

“Ёзёвон” жамоаси бош ҳомийси камчиликларни бартараф этишга ваъда берди Янгиликлар

“Ёзёвон” жамоаси бош ҳомийси камчиликларни бартараф этишга ваъда берди

Теглар :  ПРО-лигаЁзёвон
Про-Лига 13-туридан жой олган “Ёзёвон” — “Нурафшон” ўйини белгиланган вақтдан кечиктирилиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.

Зеро, ПФЛ комиссарининг билдиргисига кўра, стадионнинг айни вақтдаги ҳолати талаб даражасида эмасди. Футболчилар тўп сурадиган жойларда ёриқлар пайдо бўлган, майдон майсаси ўсиб кетган ва етарли даражада калталанмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан “Ёзёвон” футбол клуби фаолиятига масъул бўлган Дилмурод Эргашев ПФЛ матбуот хизматига қуйидагиларни маълум қилди:

“Тан олиб айтишим лозимки, бугунги учрашувни ўтказиш учун стадионимиз етарли даражада тайёр эмас. Ўйинни яхши савияда ўтказишга тўсқинлик қиладиган бир қатор камчиликлар бор экани рост. Ушбу ҳолат бўйича зарур ишларни амалга оширамиз ва кейинги уй ўйинимизга қадар стадионда мавжуд барча камчилик бартараф этилишига кафолат бераман. Стадионимиз ўтган йили ҳокимият ёрдами билан таъмирдан чиқарилган эди. Энди қолган баъзи камчиликлар устида жамоа вакиллари масъулият билан иш олиб боришига ваъда берамиз”, — деди Дилмурод Эргашев.

P. S. Ишга ёндошув Про Б Лигаси вакилларида шундай бўлса, ПФЛ улар билан ҳамкорликни тўхтатиш мантиқлироқ деб ҳисоблайди. “Ёзёвон”нинг келаси уй учрашувида ижобий ўзгаришлар кузатилмаса, клуб Про-Лига билан хайрлашиши мумкин. Бу масала комиссия томонидан алоҳида кўриб чиқилади.

 “Нурафшон”га қарши учрашув эса стадион майсалари калталаниб, майдондан ортиқча буюмлар олиб чиқилгач, старт олди. Ишда силжиш бўлмаса, бу жамоа учун ўз майдонидаги охирги учрашув бўлади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика