Ёзги трансферлар ойнаси 31 декабрга қадар чўзилиши мумкин

Mirjalol Normatov
27 мар 2020, 20:49
ФИФА ёзги трансферлар ойнаси муддатини 31 декабрга қадар чўзиши мумкин.

Бу ҳақда Франциянинг машҳур нашрларидан бири бўлган "L'Equipe" маълумот бермоқда. Коронавирус сабабли 30 июнь куни якунига етадиган шартномалар ҳам бироз чўзилиши мумкин. Бу эса трансферлар ойнасининг очилиш кунига ҳам ўз таъсирини ўтказади. Бу борада тегишли ишлар олиб борилиши учун коронавирус пандемиясининг ривожланиш даражасини яна бироз вақт кутиш керак бўлмоқда.

Бутун дунёда 552 мингга яқин инсон вирусдан зарарланган. Уларнинг 128 мингдан кўпроғи тузалиб бўлган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: L'Equipe

Сўнгги янгиликлар

Барча ›