UZ

Сўнгги янгиликлар

02:11Марко Станоевич: "Аламли мағлубият бўлди. Буни тезроқ унутиб, машғулотларга қайтишимиз керак"  0 01:33Аброр Исмоилов: "Муҳим учрашувда керакли очколарни қўлга киритдик"  0 01:27Камолиддин Тожиев: "Натижа бор, лекин жамоамиз ўйинидан қониқмадим"  0 00:45Ольмо Клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Мавсумга тўлақонли тайёргарлик кўраётганимиздан хурсандмиз"  2 00:35Фарҳод Нишонов: "Кубок ўйинларида янада узоқроқ боришни мақсад қилгандик"  0 00:22Ҳаким Фузайлов: "Бугунги мағлубият учун ҳамма айбни ўзимга оламан"  2 00:00Суперлига. "Динамо" мухлислари кўз ўнгида "Нефтчи"га ютқазди  0 23:50Сергей Лушчан: "Кубок ўйинларида футболчиларга қўшимча мотивация керак"  5 23:28Вадим Абрамов: "Бугун жамоам жуда оғир ўйнади"  10 23:06Брайан Риаскос: "Суперлига – бир қараганда осон, аммо аслида жуда мураккаб турнир"  2 22:59Виталий Левченко: "Динамо"нинг турнир жадвалида биздан юқори эканлиги футболчиларга қўшимча мотивация берди"  5 22:25Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Лаос дарвозасига еттита жавобсиз тўп киритди  6 22:19"Милан" 20 млн евродан зиёдга Италия термаси футболчисини сотиб олади  1 22:14Ўзбекистон кубоги. Чорак финалнинг барча иштирокчилари аниқ!  2 21:58Суперлига. "Нефтчи" қолдирилган ўйинда "Динамо"ни ишончли ҳисобда ютиб, 3-ўринга кўтарилиб олди  53

Ёшлигида ўт ўчирувчи бўлишни хоҳлаган Зайниддин Тожиев 42 ёшга тўлди Янгиликлар

Ёшлигида ўт ўчирувчи бўлишни хоҳлаган Зайниддин Тожиев 42 ёшга тўлди

Ўзбек футболида ака-ука Тожиевларнинг алоҳида ўрни бор десак асло янглишмаган бўламиз.

Ака-укаларнинг уч нафари ҳаётини бевосита футбол билан боғлаган. Камолиддин айни пайтда Бекободнинг «Металлург» клуби шарафини ҳимоя қиляпти. 33 ёшли Фарҳод эса кутилмаганда фаолиятини якунлашга қарор қилди. Бугун ўз туғилган кунини нишонлаётган қаҳрамонимиз Зайниддин Тожиев эса мураббийлик фаолиятини олиб бормоқда. У иккинчи йилдирки, "Одил Жуниор" жамоасида мурғақ қалб эгаларига миллионлар ўйини сир-асрорларини ўргатиб келяпти.

Зайниддин Тожиев болалигида икки тўнғич акаси сингари ўт ўчирувчи бўлишни орзу қилган. Лекин кейинчалик футболга бўлган қизиқиш устун келди. Қизиғи, у профессионал футболчилик фаолиятини бироз кечроқ бошлаган. 24 ёшида "Академия" клуби таркибида олий лигадаги дебютини нишонлаган. "Академия" дебютант клуб бўлишига қарамай, 2001 йилги олий мавсумида 5-ўринни эгаллади. Тожиев эса чемпионатда 10 та гол киритиб, футбол оммасини ўзига жалб қилди.

Футболчилик фаолиятидаги юлдузли онлари "Пахтакор"да ўтган. Тожиев икки бор Ўзбекистон чемпиони ва шунча мамлакат кубоги соҳиби бўлган. Легионер сифатида Қозоғистоннинг "Есиль-Багатир", "Ордабаси", Эроннинг "Саба Баттери" ҳамда Хитойнинг "Тянжин Тэда" клубларида тўп тепган. Зайниддин ака Ўзбекистон миллий терма жамоаси либосида 18 та учрашувда майдонга тушган ва рақиблар дарвозасини 3 маротаба ишғол қилган.



- Футболчилик фаолиятим давомида ўзимни мураббийликка тайёрлаб келганман, - дейди биз билан суҳбатда бугунги қаҳрамонимиз. - Тажрибали мураббийлар қўл остида ўйнадим. Табиийки, улардан ўша пайтнинг ўзида ён дафтарчамга ўзим учун керакли деб топган машғулотлар схемасини ёзиб борардим. Бир кун келиб бу менга асқотишини билардим. Айтмоқчи бўлганим, мураббийликка шунчаки келиб қолмадим. Бунинг учун йиллар давомида ўзимни тайёрладим. Футболдан бошқа соҳада ўзимни тасаввур ҳам қила олмасдим. Мураббийликни болалар билан ишлашдан бошладим. Уларнинг дунёси ўзгача, ўз ишимдан шунчаки роҳатланаман. Шу боис ҳам ўзимни профессионал клубларга урмадим. Балки вақти келганида у ерда ҳам ишларман. Аммо, ҳозирги пайтда фаолиятим болалар билан боғланган. Масалан, бир гуруҳда ўн нафар бола шуғулланса, уларнинг характери ўн хил бўлади. Ҳар бирига алоҳида ёндашув билан муносабатда бўлишингиз керак. Кимгадир яримта гапнинг ўзи етади. Бошқа бир болага битта машғулотни тушунтириш учун бир соат ҳам етмайди. Қайсидир шогирдингизга юмшоқроқ, бошқасига қаттиқроқ гапириш керак. Баъзи болалар сал қаттиқроқ гапирсангиз йиғлаб юборишади. "Ҳали бола-да", деб қўямиз. Бир сўз билан айтганда, болалар билан ишлаш шахсан мен учун жуда мароқли.



Нодирхўжа Юлдашев Зайниддин Тожиев ҳақида

"Очиғи, Зайниддин ака билан қачон танишганимни эслай олмайман. Лекин 2000 йиллар бошида дасхат сўраганим кечагидек эсимда. "Пахтакор"га ишга кирганимдан кейин кўплаб сафарларга бирга бордик. Ўзини катта тутмайдиган, барча билан самимий муомалада бўладиган ажойиб инсон. "Odil Junior"ни очаётганимизни билганларидан сўнг, ўзларини мураббийлик фаолиятида синаб кўришга қарор қилдилар. Иккиланиб ўтирмай уларга 2008 йилда туғилган болаларимизни бердик. Иккиланмаслигимнинг энг асосий сабаби, 5 нафар фарзанднинг отаси бўлган кишидан болалар футболида яхши мураббий чиқишини башорат қилиш қийин эмас эди. Футболчиларимизга ўз фарзандидек қарайди. Ҳозир кўплаб сафарларда бирга бўлаяпмиз, жуда ҳам ажойиб инсон. Футболчиларимиз кўп нарсаларни ўрганаяптилар. Бугун "Сергели" жамоаси билан тур учрашувини ўтказдик. Ҳисоб 1:1 бўлиб турган вазиятда галстук ҳақидаги латифа эсимга тушди. Кейин иккита гол уриб, галстукни "ташлаб юбордик".

Зайниддин акамга узоқ умр ва оилавий бахт тилайман.



БИЗНИНГ МАЪЛУМОТ

Зайниддин Фахриддинович Тожиев кўпчиликка "Пахтакор"даги ёрқин ўйинлари билан танилган. Тожиевларнинг тўнғичи футболдаги профессионал фаолиятини 24 ёшида Тошкентнинг "Академия" жамоасида бошлаган.

"Пахтакор", "Есиль Богатирь" (Қозоғистон), "Саба Баттери" (Эрон), "Тянжин Тэда" (Хитой), "Шўртан", "Ордабаси" (Қозоғистон), "Локомотив" (Тошкент), "Нефтчи" (Фарғона), "Бухоро" (Бухоро) ва "Динамо" (Самарқанд) жамоаларида фаолият олиб борган. Тожиев Ўзбекистон миллий терма жамоасида 18 та учрашувда майдонга тушган ва рақиблар дарвозасини 3 маротаба ишғол қилган. Ҳозирда "Odil Junior" жамоасида болаларга миллионлар ўйини сир-асрорларини ўргатиб келяпти.

Фурсатдан фойдаланиб, биз ҳам сайтимиз ходимлари ва ўқувчилари номидан бугун таваллуд айёмини нишонлаётган Зайниддин Тожиевни унутилмас кун билан муборакбод этамиз.


Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика