Ёшларимиз муносиб кутиб олинди

Narzulla Saydullayev
8 июл 2013, 07:54
Ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида чорак финалга қадар етиб борган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси делегацияси душанбага ўтар кечаси Тошкентга етиб келди.

Бу ҳақда ЎФФ расмий твиттери хабар берди. Йигитларимизни юзга яқин мухлислар кутиб олишди. Аҳмаджон Мусаев, Игорь Сергеев, Аббос Махсталиев, Жамшид Искандеров турли ОАВга интервьюлар беришди. 

Терма жамоамиз бош мураббийи Аҳмаджон Мусаевнинг айтишича хорижлик мутахассислар жамоамизнинг иштирокига юқори баҳо беришган. Улар Ўзбекистоннинг натижасини сенсация сифатида баҳолашган.  


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›