UZ

Сўнгги янгиликлар

03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  4 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  5 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  0 02:00Бундеслига. "Бавария" марказий ўйинда "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 01:32Саудия Арабистони чемпионати. Роналду 90+15 дақиқада пенальтидан гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди  7 01:15АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Челси" ўртасидаги Лондон дербиси тақдирини биттагина гол ҳал қилди  3 23:53Лига 1. ПСЖ 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Ницца"ни мағлуб этди  0 22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди  13 21:48Максим Шацких: "Футболчиларимиз учун хурсандман, жамоам кўрсатган ўйин менга ёқди"  7 21:36Исломбек Исмоилов 5 нафар Осиё чемпионини Жаҳон чемпионатига олиб кетмади  10 21:25Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 1:1  0 20:53Александр Хомяков: "Андижон мен учун қадрдон шаҳар, лекин бу ерга ютиш учун келгандик"  12 20:27Ширер "Ливерпул"ни танқид қилди  5 19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0

"Ямаль Мессидан яхшироқ". "Барселона" собиқ футболчиси ҳайратланарли баёнот билан чиқди Янгиликлар

"Ямаль Мессидан яхшироқ". "Барселона" собиқ футболчиси ҳайратланарли баёнот билан чиқди

"Барселона"нинг собиқ ўйинчиси Роналд де Бур Ламин Ямални мақтаб, у ҳозир ўша ёшдаги Лионель Мессидан устун эканлигини айтди.

Чемпионлар Лигаси ярим финалидан ўрин олган "Барселона" – "Интер" (3:3) ўйинидан сўнг де Бур дадил баёнот берди ва бу қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.

"Ямаль бу ёшда Мессидан кучлироқ. Месси 21 ёшида ўйнай бошлаган, шунинг учун ҳозир бу ёшда у 16, 17, 18 ёшда бўлган Мессидан кучлироқ ва яхшироқ.

Мен учун ягона фарқ – бу изчиллик. Месси жамоада 10, 12, 13 йил ақл бовар қилмас даражада ўйнади. У буни уддалай оладими? У формасини сақлаб қололадими?", – деди де Бур.

"Интер"га қарши ўйин Ямаль учун "Барселона" таркибидаги 100-си бўлди. Бу вақт ичида у 22 та гол урди ва 32 та голли пас узатди. Бу ёшда Лионель Месси бор-йўғи 9 ўйин ўтказиб, 1 та гол урган.

Ямалнинг ёшида Месси ва Роналдунинг статистикаси қандай эди?

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика