

Унда лиссабонликлар рақибларини йирик 6:0 ҳисобида таслим этган ҳолда бош соврин эгасига айланди. “Бенфика” ўз тарихда илк бор мазкур мусобақада ғолиб бўлди, австрияликлар эса 2017 йил кубокни боши узра баланд кўтаришганди.
Маълумот ўрнида, ёшлар ўртасида ЕЧЛ 2013 йилдан бери ўтказиб келинади. Ҳозиргача энг кўп титулни “Челси” ва “Барселона” (2 тадан) қўлга киритган.
"Зальцбург" (Австрия) — "Бенфика" (Португалия) — 0:6 (0:2)
"Коловрэй" спорт маркази, Ньон.
Голлар: 0:1 — Нету, 2; 0:2 — Араухо, 15; 0:3 — Н'Дур, 53; 0:4 — Араухо, 58; 0:5 — Семеду, 69; 0:6 — Араухо, 89 (пенальти).


Финалда хет-трикка эришган Араухо




