UZ

Сўнгги янгиликлар

08:30Sofascore. Гвардиола мақтаган Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:04Камолиддин Тожиев: "Алижоновни қолди десак бўлади. Иккита ҳужумчи олсак..."  0 07:32Гвардиола кечаги ўйиндан сўнг Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  2 03:44А Серия. "Интер" "Парма"ни енгди. "Наполи" эса очко йўқотди  0 03:15АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Бёрнли" билан дуранг ўйнади, "Ньюкасл" "Лидс"ни мағлубиятга учратди  8 02:30АПЛ. Кукурелья четлатилган ўйинда "Челси" "Фулхэм"га ютқазди. Семеньо "Борнмут" сафидаги сўнгги учрашувида қаҳрамонга айланди  1 02:25АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади  28 01:50Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди  30 00:50Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон - Ливан 3:2  4 00:48"Қизилқум" украиналик легионер билан шартнома имзолади  0 00:40Шоҳруз Норхонов расман "Қизилқум"да қолади  1 00:30Расман: Дилшод Аҳмадалиев – "Бунёдкор" футболчиси!  0 00:20Росеньор "Челси" устози сифатида илк уй учрашувида "Арсенал"га қарши тўқнаш келиши ҳақида гапирди  4 00:07Бруну ва Магуайр жароҳатдан қутулиб, МЮ қайдномасига қайтишди  0 23:19Жуд Беллингем: "Биз Хаби Алонсо биланмиз. Эртага реванш олишга ҳаракат қиламиз"  0

Ёшлар лигаси: “Насаф” – “Динамо” 3:2 (Тўлиқ шарҳ) Янгиликлар

Ёшлар лигаси: “Насаф” – “Динамо” 3:2 (Тўлиқ шарҳ)

Кеча самарқандлик тенгқурларига қарши кечган ўйинда ёш "Насаф"чилар иродали ғалабани қўлга киритишди.
Учрашувнинг 43-дақиқасида меҳмонларнинг ҳужумимидан кейин тўп “Насаф” жарима майдончасига узатилгач, Лазизжон Нуриддинов боши билан тўпни дарвозага аниқ йўллади – 0:1. Иккинчи бўлимда Жонибек Кўчимов орадаги фарқни иккитага оширди. Аммо ўйиннинг сўнгги ўн беш дақиқасида ёш футболчиларимиз ажойиб ўйин намойиш этиб, мағлубиятни ғалабага айлантира олишди. Дастлаб 76-дақиқада меҳмон ҳимоячилар ўз жарима майдончалари ичида ёш ҳужумчи Бобир Абдиҳолиқовга нисбатан ўйин қоидасини бузишди. 11-метрлик жарима зарбасини захирадан майдонга тушган Дилшод Хушбаков голга айлантирди. Орадан беш дақиқа ўтгач яна ўша Хушбаков ўзини кўрсатди. Бу сафар бўйдор ҳужумчи қанотдан узатилган тўпни бош билан дарвозага аниқ йўналтирди-2:2. Иккинчи бўлим ўрталарида “Насаф” ўринбосарлар таркибида жамоамизнинг тажрибали ҳужумчиси Кенжа Тўраев майдонга тушди. Мухлисларнинг хабари бор, Кенжа ўтган йилги мавсумнинг иккинчи даврасида сафарда “Бухоро”га қарши ўйинда жиддий жароҳат олиб, майдонни тарк этганди. Қарйиб ўн ойлик танаффусдан кейин у яна яшил майдонга қайтди. Учрашувнинг 85-дақиқасида айнан Кенжа Тўраевнинг ўнг қанотдан ҳаволатиб жарима майдончасига узатган тўпини Бобир Абдиҳолиқов “қайчи” услубида рақиб дарвозасига жойлаб қўйди ва ўйинда якуний ҳисобни ўрнатди – 3:2.

 

Ёшлар лигаси, 13-тур.18.06.2015.

“Насаф” – “Динамо” 3:2 (0:1)

Қарши шаҳри. “Меҳнатчи” стадиони. 210 томошабин.


Ҳакамлар: Жасур Мухтаров (Тошкент) – 8,2, Артём Калинин (Қарши)-8,3, Зуфар Элибоев (Қарши) -7,7, Зилола Раҳматов (Қарши)-8.
 
Назоратчи: Сайфиддин Эрматов.

“Насаф”: 1. Алибек Туробов, 4. Самандар Очилов, 7. Акрамжон Баҳритдинов (с) (27. Кенжа Тўраев, 64), 10. Ислом Рашидхонов (33. Жаҳонгир Қурбонбоев, 64), 14. Бобир Абдиҳолиқов, 22. Илом Кенжабаев, 29. Акмалжон Олимов (23. Шаҳриёр Имомхўжаев, 90), 32. Алишер Юсупов ( 42. Сардор Саъдуллаев, 39), 34. Абдулазиз Нишонбоев, 38. Дониёр Нарзуллаев, 57. Азизжон Ғаниев (19. Дадажон Маматқулов, 90).

Захирадагилар: 12. Умиджон Эргашев, 9. Дилшод Хушбаков, 42. Сардор Саъдуллаев.

“Динамо”: 1. Рустам Тоштурдиев, 6. Ғолибжон Сарибаев (24. Ойбек Туробов, 88), 10. Муҳаммад Ражабов (17. Ислом Ҳамидов, 72), 15. Лазизжон Нуриддинов, 21. Жонибек Кўчимов (18. Дамиржон Тиллаев, 76), 22. Жасур Қурбонов, 23. Акбар Сиддиқов, 15. Саддам Боймаматов, 26. Ҳошимжон Аламхонов, 70. Амиржон Сафаров, 77. Алим Файзуллаев (16. Ойбек Элибоев,60).

Захирадагилар: 32. Умиджон Низомов, 4. Амиржон Аминжонов, 94. Саид Ризо Миршарафов.

Голлар: Дилшод Хушбаков, 76-пен, 81, Бобир Абдиҳолиқов, 85 - Лазизжон Нуриддинов, 43, Жонибек Кўчимов, 58.

Огоҳлантиришлар:  Акбар Сиддиқов (32),  Cаддам Боймаматов (62), Жасур Қурбонов, (90), Ҳошимжон Аламхонов (90+2).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика