UZ

Сўнгги янгиликлар

14:05"Тоттенхэм" чап вингер позицияси учун шорт-лист тузди  0 13:38Турсунов — Гонконг чемпионатининг декабрдаги энг яхши футболчиси!  1 13:11Словакиялик ҳужумчи Ўзбекистонда тўп тепади  7 12:45Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!  9 12:32Расмий хабар: Ойбек Бозоров "Пахтакор"да!  9 12:14"Навбаҳор" Қозоғистоннинг 5 карра чемпиони билан ўйнайди  2 11:52Расман: "Пахтакор" Қувватов қайтганини эълон қилди  5 11:33Артета: "Мен учун Деклан Райс — дунёдаги энг яхши ярим ҳимоячи"  2 10:58Кечаги учрашувда ғалабани қўлдан чиқарган Гвардиола нималар деди?  4 10:32"Шўртан"нинг икки нафар асосий футболчиси "Хоразм" йиғинида  2 10:06"Сурхон" яна бир футболчиси билан хайрлашди  1 09:40Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 09:18Чет эллик мутахассис Суперлига жамоасининг бош мураббийи бўлади  8 08:48Ҳусниддин Алиқулов фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин  7 08:22Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди  28

Ёш юлдуз. Жанлуижи Доннарумма Янгиликлар

Ёш юлдуз. Жанлуижи Доннарумма

Синиша Михайлович "Милан" уни хазина деб атайди, газеталар эса уни Жанлуижи Буффоннинг издоши деб ёзишмоқда.

Италияда анчадан буён Жанлуижи Буффоннинг издоши ким бўлиши борасида баҳс-мунозаралар кетмоқда. Бу номга эга бўлиши кутилаётган 16 ёшли "Милан" дарвозабони Жанлуижи Доннарумма ҳақида маълумот берамиз.

Исми: Жанлуижи Доннарумма
Клуб: "Милан"
Дебют:
2015 йил 25 октябрь - "Сассуоло" билан ўйинда
Амплуа: дарвозабон
Фуқаролиги: Италия
Туғилган сана: 25 февраль 1999 йил
Бўйи: 197 см



У ҳақда нима дейишмоқда?
"Мен футболчини майдонга туширишдан олдин унинг ёшига қарамайман. У ўйинга тайёрми йўқми шунга эътибор қиламан. Доннарумма - "Милан"нинг хазинаси ва Италия футболининг келажаги".
"Милан" бош мураббийи Синиша Михайлович

"Хушмуомала, жиддий ва жасур йигит. Доим "Милан"нинг ашаддий фанати бўлган. У яқин 15 йилда "Милан"нинг дарвозабони бўлмоқчи. Катта эҳтимол билан унинг орзуси амалга ошади".
"Милан" ўсмирлар жамоаси бош мураббийи Кристиан Брокки

"Миллионта тарбияланувчи бир томонда, биргина Доннарумма бир томонда".
"Милан" собиқ ҳимоячиси, ёшларни тайёрлаш тизими бошлиғи Филиппо Галли



Фаолият
Доннарумма Неаполь яқинидаги Кастелламмаре-ди-Стабияда туғилган. Ушбу шаҳарча "дарвозабонлар фабрикаси" деб аталади. Айнан шу ерда "Наполи" посбони Женнаро Иеццо, "Болонья" дарвозабони Антонио Миранте ва "Женоа" клуби тарбияланувчиси, Жанлуижининг акаси Антонио ҳам туғилган.

"Наполи Кастелламмаре"да яхши ўйин кўрсатиб, Доннарумма тезда Италия топ-клублари эътиборига тушди. Курашда "Милан" ғолиб чиқди. 2015 йил март ойида посбон фаолиятидаги илк профессионал шартномасини тузди.

Ўйин услуби
Баланд бўйли ва жисмонан бақувват, аммо шу билан бирга чаққон бўлган Доннарумма ёш бўлишига қарамай ҳимоя чизиғини ажойиб тарзда бошлайди. "Милан" сафида илк ўйинларда унинг оёқ билан ўйини у қадар яхши эмаслиги кўринди. Умуман олганда, бу йиллар давомида яхшиланиб боради.



Кимга ўхшайди
Буффон "Парма"да дебют қилганида 17 ёшда бўлган. Доннарумма Италия А сериясидаги илк учрашувни 16 ёш ва 8 ойлигида ўтказди. У майдонга тушган энг ёш иккинчи дарвозабон бўлди. 1980 йил Жанлуки Паккьяротти ундан ҳам ёшлигида А сериясида дебют қилган. Доннарумманинг дебюти Буффоники каби ёрқин чиқмади, у жарима тўпидан йўлланган оддий зарбани ўтказиб юборди. Бироқ "Милан" вице-президенти Адриано Галлиани ёш посбонни танқид қилишни истамади. "У менга Буффоннинг ёшлигини эслатмоқда", - дейди у.

Бурилиш нуқтаси
Мавсумолди ўртоқлик учрашувлари доирасида Доннарумма учта пенальтини қайтарди. "Реал" ярим ҳимоячиси Тони Кроос ҳам посбонга 11 метрли жарима тўпидан гол ура олмади. "Милан" Жанлуижини ижарага беришни истамади. Бу қарор ўзини оқлади. Бу посбон билан "Милан" дастлабки учта ўйинда ғолиб бўлди. Аммо Доннарумма энг яхши ўйинни "Аталанта" билан баҳсда ўтказди. 0:0 ҳисобида тугаган ўша ўйиндан сўнг "Доннарумма мўжизалар кўрсатди", - деб ёзади жаҳонга машҳур Gazzetta dello Sport нашри.



Ажойиб сценарий
2014 йил "Реал" билан Чемпионлар лигасини ютган Диего Лопес "Милан"да биринчи рақамли посбон бўлишга ҳаракат қилди. Испаниялик посбон мавсумнинг дастлабки 8та ўйинида иштирок этди. У мавсум бошланмасдан олдин ёш рақобатчиси ҳақида шундай деганди: "Доннарумма ғаройиб. У жуда ҳам ёш, лекин ҳаракатларини кўриб худди уни 16 эмас 26 ёш деб ўйладим. Жанлуижи клуб афсонаси бўлиши мумкин". Доннаруммага терма жамоада ҳам умид қилишмоқда, яқинда уни Италия ёшлар терма жамоасига чақиришди.

У нима дейди?

"Менга жуда катта маъсулият юкланди, аммо мен буни уддалайман. Шерикларимга тавсиялар беришни ва ўз ўйинимни кўрсатишга уринаман. Буффон - менинг кумирим. Миллий терма жамоада асосий посбонга айланиб унинг фаолиятини такрорлашни истайман. Барча Жижи каби фаолиятни орзу қилади".



Uefa.com сайтидан Нарзулла Сайдуллаев таржимаси

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика