UZ

Сўнгги янгиликлар

00:47Мбаппе "Реал"да 10-рақамнинг янги эгасига айланди  1 00:01Расман: "Манчестер Сити" "Бёрнли"дан дарвозабон сотиб олди  1 23:40"Челси" Кукурельяга янги шартнома таклиф қилади  0 23:17Луис Диас қачон "Бавария" футболчиси сифатида таништирилиши маълум бўлди  1 22:52Расман: "Насаф" нигериялик футболчи билан шартнома имзолади  4 22:40Турғунбоев "Пахтакор"да қайси рақамни танлади?  4 22:15Расман: "Навбаҳор" бразилиялик футболчи билан шартнома имзолади  9 22:10Расман: "Насаф" албаниялик ҳужумкор ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  8 22:05Расман: "Андижон" Токотаевни ўз сафига қўшиб олди  8 21:38"Навбаҳор" Суперлиганинг биринчи даврасини "Нефтчи"да ўтказган икки ўйинчи билан шартнома имзолади  8 21:15"Интер" Лукман учун таклиф қилган таклиф "Аталанта"га ёқмади  0 20:50Жанлуижжи Доннарумма чиндан ҳам ПСЖдан кетиши мумкин – ҳаттоки ЕЧЛдаги ғалабадан кейин ҳам  5 20:31Расман: Шаҳзод Тоиров — ОКМК футболчиси!  1 20:25"Наполи" "Ливерпуль" футболчисини ижарага олмоқчи  0 19:59Тоттининг ўғли босим туфайли футболдан кетди  2

Ёш футболчиларимиз Хоразм вилоят ҳокими ҳузурида Янгиликлар

Ёш футболчиларимиз Хоразм вилоят ҳокими ҳузурида

Куни кеча Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг икки нафар футболчиси – Жамшид Искандаров ва Жалолиддин Машариповлар туғилиб ўсган Урганч шаҳрида тантанали равишда кутиб олинганлиги ҳақида хабар бергандик.
Жаҳон чемпионати иштирокчиларини Хоразм вилояти ҳокими Пўлат Бобожонов қабул қилди. Учрашув чоғида П. Бобожонов ёшларимизнинг маҳоратига муносиб баҳо бериб, бундан кейинги фаолиятларида ҳам омадлар тилади. Футболчиларимизга ва уларнинг биринчи мураббийи Олимбой Давлетовга ҳурмат-эҳтиром рамзи сифатида зарбоп тўн кийгизилди. Шунингдек, барчасига қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

Ўз навбатида иқтидорли ёш “чарм тўп” усталари Жамшид Искандаров ва Жалолиддин Машариповлар вилоят ҳокимлиги томонидан кўрсатилаётган бундай эътибор ва эътироф учун самимий миннатдорчиликларини билдиришди. Келгусида ўзбек футболи довруғини янада юқори чўққиларга кўтаришга куч-ғайратларини аямасликларини таъкидлашди.


Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика