UZ

Сўнгги янгиликлар

12:33Дибала "Атлетико" билан шартнома имзолаши мумкин  0 12:10Витсель нега "Атлетико"га ўтганини тушунтирди  0 11:52"Жамоани анча аввал тарк этгандим"— Ҳусниддин Ғофуров "Нефтчи"дан кетиши ва "Сўғдиёна" таклифи ҳақида  7 11:47Лондон клуби "Арсенал" билан Лено борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:24Мората "Юве"га қайтмоқчи. "Атлетико" форварди сўнгги 2 йилни Туринда ижарада ўтказган эди  2 11:01Брейтуэйт "Барселона"да қолишни хоҳламоқда  2 10:38Толиссо ва Ляказеттдан сўнг яна бир юлдуз футболчи "Лион"га қайтиши мумкин  4 10:16Хави Кунде билан уч марта гаплашди  3 09:55МЮда Роналдуни ушлаб қола олмасликларини тушунишмоқда  20 09:33"Кетаверсин". Собиқ мураббий Левандовскининг "Барса"га ўтишига муносабат билдирди  4 09:32Эҳсони Паншабенинг агенти: "У "Навбаҳор"дан текинга кетди"  35 09:13"Бавария" "Ювентус" футболчисига 12 миллион евро таклиф қилмоқда  1 08:54Фердинанд: "Роналду норози. У Европа лигаси мадҳиясини ҳам билмайди"  16 08:34Замбия аёллар терма жамоаси сардори эркакликда шубҳа қилинмоқда  4 08:17"Барселона"нинг қарзи сабаб де Йонгнинг МЮга трансфери кечикмоқда  3

"Ёш футболчилар 1-2та машина олиб футболни тугатишни ўйламаслиги керак" — "Сеҳрли таёқча" Анвар Солиев билан интервью Янгиликлар

"Ёш футболчилар 1-2та машина олиб футболни тугатишни ўйламаслиги керак" — "Сеҳрли таёқча" Анвар Солиев билан интервью

Кеча Ўзбекистон терма жамоаси сафида Италия чемпионати юлдузларига қарши биз ўйинларини соғинган бир қанча собиқ футболчилар майдонга тушишди.

 Ўз вақтида мамлакатимиз бош жамоаси сафида бир қатор муҳим голларга муаллифлик қилган, ишқибозлар томонидан "сеҳрли таёқча" номини олган Анваржон Солиев кеча учрашувдан сўнг сайтимиз учун кичик интервью берди. "Пахтакор", "Бунёдкор" жамоаларининг собиқ форварди тез орада Championat.asia меҳмони бўлади. 

- Анвар Солиев футболимиздаги катта номлардан бири ҳисобланади. Ўз вақтида бир неча бор чиройли ўйинларингиздан баҳраманд бўлганмиз. Бир неча йиллар ўтиб яна бир бор терма жамоа либосида кўрдик. Бу ўзгача ҳиссиётларни бергани табиий...

- Аввало мазкур тадбир мухлисларга завқ улашиш, хурсанд қилиш учун ташкил қилинди. Анчадан бери майдонга тушмаганимга яхшигина формадан чиқибмиз. Қийин бўлди. Эсласангиз керак, ўша йилларда терма жамоада кўп ҳолларда захирадан майдонга тушардим. Бу сафар ҳам шундай бўлади, деб ўйлаган эдим. Лекин илк дақиқалардан майдонга тушдим. Эндиликда кейинги учрашувларга профессионаликка амал қилиб ўзимизни тайёрлаймиз. 


- Очиғини айтсам шахсан ўзим сиздан гол кутган эдим. Нафақат мен, балки халқ ҳам. Келинг бир эсласак, Ўзбекистон терма жамоасидаги энг ёдда қоларли голингизни ажратиб кўрсата оласизми?

- Ҳали ҳамон ижтимоий тармоқларда голларимни томоша қилиб тураман. Архив видеолар бор экан яхшиям. ЖЧ-2006 саралашида Саудия Арабистонига гол урганман. Энг ҳаяжонли ва стадионни жунбушга келтирган ўйин Тошкентда Қувайт билан кечган. Бу ўйинда фақатгина ғалаба бизни плей-офф босқичига олиб чиқарди. 2:2 бўлиб турган паллада Қувайт дарвозасига тўп киритдим. Очиғи буни сўз билан таърифлаб бера олмайман. Вақт шиддат билан ўтиб бормоқда. Яқинда шу стадионда югуриб юрган эдик

- Нима учундир футболчилик фаолиятингизда бирор маротаба сизни легионер сифатида хориж жамоаларида кўрмадик...

- Бугунгидек агентлар кўп бўлмаган. Ҳозир қаранг, агентларнинг саноғи йўқ. Жанубий Кореядан, ЦСКА клубидан таклиф бўлгани ҳақида эшитганман. Кейин эса бир маротаба "Саутгенмптон"га кўрикка бориб келганман. Насиб қилмаган экан. Бундан асусланмайман. 




- Ўз-ўзидан савол туғилади. Топ ҳужумчи сифатида бугунги форвардларга четдан қандай баҳо берасиз? Рақобат қай даражада, деб ўйлайсиз?

- Бор албатта. Масалан, "Олимпик"да яхши ҳужумчилар етишиб чиқмоқда. Ҳозирда футболимиз тўғри йўлда. Илгари бироз издан чиқиб кетганди. Биз етишмаган марраларга улар эришсин. Ҳар доим қўллаб-қувватлаймиз. Маслаҳат беришга тайёрмиз. Ёш ҳужумчилар ишлаши, тартибга амал қилиши керак. Ўсишни бошлаётган жараёнда ёнидаги инсонлар тўғри йўналиш бера олиши муҳим. 1-2та машина олиб тугатаман, деб тор доирада ўйлаш хато ҳисобланали. Рақобатга келсак, ҳар бир жамоада 3-4 та ҳужумчи ўйнарди. Жароҳатга йўлиққан футболчининг ўрни осонликча тўлдириларди. Шундай муҳитда тўп тепганмиз. 

- "Нефтчи" ҳақида сўрамасликнинг иложи йўқ. Жамоадан кетишингизни сабаби нимада? "Нефтчи"нинг Суперлигада кутилганидек иштирок этмаётгани сизни ҳам ўйлантиряптими?

- "Нефтчи"да зўр футболчилар йиғилган. Кузатиб боряпман, ҳозирда 2та ғалаба қозонса ҳолатини яхшилаб олади. Руҳият ҳам, ишонч ҳам қайтади. Жамоа ўз мавқейини тиклайди. Куни кеча журналистлар Илҳом Мўминжоновга тўғри савол беришибди. Аслида ўтган йили Суперлигага чиққанимиздан сўнг мавсум тугамасидан клубдан кетгандим. Мураббийга омад тилайман.



Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +14   

Фикрлар

+1   
19 май 23:29:30
FaceFootball
Бахтийор Ашуров фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ҳа шунақа азорбайжон ҳаками ўрнига қирғис ҳакамини шубҳалий таризда ўйинга бир - неча соат қолганда алмаштришган.
O'sha hakam Toshkentda o'rtoqlik o'yinida ishlagandi 2018-yil KXDRa qarshi bahsda D.Mashentsev
+1   
19 май 23:01:20
Бахтийор Ашуров
Пахтакоржон фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Анвар Солиев билан Анвар Ражабов ака уками?
Йўқ улар шунчаки фамилиядош бўлишган!
   
26 май 21:43:58
toha23111980
Уйинни кўриб мазза қилдим, Ўзбекистонни биринчи голида хеч қандай пеналти йўқ экан. Симуляция ишлатилган экан 100 фоиз. Хакам Ўзбекистон фойдасига пеналти берган экан. Охирида Қувайт ўйинчисига симуляция деб желтий кўрсатган экан. ўшанда 100 фоиз пеналти эди. Афсус ўша пайтда вар бўлмаган экан.
   
22 май 23:20:24
Abu bakr siddik
Eng yaxwi korgan oyinchilarimdan biri edi sexirli tayoqcha
   
20 май 18:34:07
Bobikni egasi
40 ga kirgan italyanlarda ortiqcha vazn yo'q. 30 dan oshgan o'zbek futbolchi cho'chqa bo'byotibdi.
   
20 май 06:59:45
Бахтийор Ашуров
FaceFootball фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
2015-yilgi JCH saralash o'yin bilan adashtirsiz.Avaz Oxun o'yin 0:1dan boshlandimi degan o'yin) 2018-yil o'rtoqlik o'yinida 2:0 M.Bikmayevdan dubl
Аниқ йили эсимла йўғ, лекин Бекмоевни дудбни жслайман. Раҳмат!
   
20 май 05:30:22
FaceFootball
Бахтийор Ашуров фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Адашмасам 0 - 1 учрашув сўнгида 3 - 1га ўзгарган эди.
2015-yilgi JCH saralash o'yin bilan adashtirsiz.Avaz Oxun o'yin 0:1dan boshlandimi degan o'yin) 2018-yil o'rtoqlik o'yinida 2:0 M.Bikmayevdan dubl
   
20 май 04:32:57
Бахтийор Ашуров
Navbaxor Patriot ????⚪ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
))))????
Хожибо Тожибоевдан бир шингил!
   
20 май 04:30:42
Бахтийор Ашуров
FaceFootball фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
O'sha hakam Toshkentda o'rtoqlik o'yinida ishlagandi 2018-yil KXDRa qarshi bahsda D.Mashentsev
Адашмасам 0 - 1 учрашув сўнгида 3 - 1га ўзгарган эди.
   
20 май 00:03:36
Aziz Abdaliyevich
FaceFootball фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
To'g'ri Almata Tv kubogi Ozarbayjonga 0:1 braziliyalik mahalliylashtirilgan futbolchi gol urgandi, Qirg'iziston 6:0 U.Baqoyevdan xet-trik, mezbonlar bilan 1:1 yakunda 3-o'rin edi adashmasam
Катта жанжал бўлгани эсимда
   
19 май 23:40:59
Navbaxor Patriot ????⚪
Бахтийор Ашуров фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Йўқ улар шунчаки фамилиядош бўлишган!
))))????
   
19 май 23:33:18
Mansurbek .
Sehrli ayiqcha bobqopdiku bu bola
   
19 май 23:04:21
Бахтийор Ашуров
FaceFootball фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
2007-yilgi Chimkent kubogida Qozoqistonga qarshi bahsda noxolis hakamlikka chidolmasdan hakamni turtib yuborgandi. Shu sabab 6 oyga termadan chetlatilib Osiyo kubogi-2007ga bora olmagandi. Adashmasam hakam qirg'izistonlik Dmitriy Mashentsev edi.
Ҳа шунақа азорбайжон ҳаками ўрнига қирғис ҳакамини шубҳалий таризда ўйинга бир - неча соат қолганда алмаштришган.
   
19 май 22:30:52
FaceFootball
Farpi 2-16 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
1-1 ўйин бўлган ўшанда. кейин хакамни туртмаган ури тепиб янсиб ташаган
Ramziy ma'noda turtib yuborgan deb yozdim )
   
19 май 22:29:39
FaceFootball
Aziz Abdaliyevich фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Алма ТВ кубоги эди адашмасам?
To'g'ri Almata Tv kubogi Ozarbayjonga 0:1 braziliyalik mahalliylashtirilgan futbolchi gol urgandi, Qirg'iziston 6:0 U.Baqoyevdan xet-trik, mezbonlar bilan 1:1 yakunda 3-o'rin edi adashmasam
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика