UZ

Сўнгги янгиликлар

15:44"Манчестер Сити" португалиялик дарвозабоннинг товон пулини тўлашга тайёр  0 15:17Рафаэль Надаль: "Жотанинг оиласига ҳамдардман"  2 14:56"Қизилқум" Ғузорда "Шўртан"дан устун келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:38Уильямс трансферига нуқта қўйилди – футболчи "Атлетик"да қолади  2 14:09Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга мағлуб бўлди  6 13:55"Арсенал" Жотанинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди  0 13:31Буюк Британия бош вазири Диогу Жотанинг ўлими ҳақида фикр билдирди  0 13:04Озарбайжон президенти: "Ўзбекистон термасининг ЖЧга чиққани тасодиф эмас"  4 12:37"Футбол олами". "Динамо" яна ўз уйида ютқазди, "Навбаҳор" ва "Пахтакор" Кубокда чорак финалга чиқди  0 12:29Расман: Сардор Раҳмонов – "Сўғдиёна" футболчиси!   7 12:13Расман: Жасур Жалолиддинов — "Сўғдиёна" футболчиси  20 12:01"Нефтчи" ёзги трансферлар ойнасидаги илк юришини амалга оширди   11 11:15Факт: "Қўқон-1912" Жиззахда ҳали ғалаба қозонмаган   0 10:50Нико Уильямснинг “Барселона“га трансфери барбод бўлишга яқин  26 10:21МЮ “Интер“ футболчисини 40 миллион еврога сотиб олиши мумкин  4

Ёрқин Назаров: "Охирги 15 дақиқада дуранг учун 3 баробар мукофот пули ваъда қилинди" Янгиликлар

Ёрқин Назаров: "Охирги 15 дақиқада дуранг учун 3 баробар мукофот пули ваъда қилинди"

Coca-Cola Суперлиганинг қолдирилган 6-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Андижон" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Ёрқин Назаров матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйин учун йигитларга миннатдорчилик билдираман. Биринчи бўлимда "Пахтакор"дан бир оз чўчидик, барибир бу жамоа амалдаги чемпион. Лекин йигитлар иккинчи бўлимда ўз ўйинларини топиб олишди. Негадир жамоамизга омад етишмаяпти. 

- Жамоада ўйиндан-ўйинга ўсиш кузатилаётгандек. Кейинги даврада бошқача "Андижон"ни кўришимиз мумкинми?
- Суперлигада юзага келган танаффус жамоамизга яхши фойда берди. Биз бу вақт давомида жисмонан тайёргарликни кучайтирдик. Тўғри айтаяпсиз, жамоа ўйиндан-ўйинга кучаймоқда. Таркибдаги футболчилар ҳам ўз жойларини, ўрниларини топиб олишмоқда. Бизга ғалаба керак, лекин мухлисларга яхши ўйнадик, вазиятлар яратдик деган билан фойда йўқ. Ғалаба ва натижа керак. Мақсадимиз жамоани Суперлигада сақлаб қолиш. Бизга битта ғалаба етишмаяпти, битта ютуқдан кейин жамоа очилиб кетади.

- Биринчи бўлимда футболчиларда тўп узатишларда хатога йўл қўйишди. Бу босим туфайли юзага келган холатми?
- Тўғри айтаяпсиз, бу босимдан ҳам юзага келадиган холат. Йигитларга машғулотлар жараёнида 15-20 минут давомида босимларга тайёр бўлишлари юзасидан тушунчалар бераяпмиз. Бу керакли жиҳатлардан бири. Техника ҳам керак, зўр узатмани ҳам тўхтатолмай қолса табиий холда ўйин чиқмайди. Бу каби жиҳатлар устида ишлаяпмиз. 80 фоиз йигитларимиз бу йил Суперлигада дебют қилишди, уларга озроқ вақт керак.

Жасур Жалолиддиновда "Насаф" билан ўйин олдидан жароҳат бор эди. Уни сўроқ остида майдонга туширгандик. 15-20 дақиқа давомида ўйинга қўйдик, чунки жароҳати кучайиб кетиши хавфи бор эди.

- Жамоани ўйинларига таркиб танлашда раҳбарият аралашуви бўладими?
- Йўқ, барака топишсин, клуб раҳбарияти бу борада мураббийлар ишига аралашиаётгани йўқ. Машғулотларда кўриб, жисмонан кучли, ўйинга тайёр футболчиларни ўзим танлаяпман.

- Ҳакамлар бугун кўп ҳуштак чалишгандек кўринди. Фаррух Сайфиев билан боғлиқ вазият бўйича сизда фикр қандай?
- У вазиятда менга тўп қўлга теккандек кўринди. "Насаф" билан ўйинда ҳам шунақа вазият бўлганида ҳакам тўп дастлаб оёққа, кейин қўлга тегди деб изоҳ берганди. Бугун менга тўп тўғридан-тўғри қўлга теккандек кўринди. Ҳакам ҳал қилади, уларни ишини баҳолайдиган қўмита бор. Бу ҳакам Суперлигада дебют қилаётган экан, ушбу ҳакамга бугунги ўйин учун эътирозим йўқ.

Бугунги ўйинга ғалаба ва дуранг учун мукофот пуллари ваъда қилинганди. Чунки рақиб "Пахтакор" эди. Тўғрисини айтсам, охирги 15 минутда дуранг учун 3 баробар мукофот пули ваъда қилинди.

- "Пахтакор" билан бугун жамоангиз борини бериб ўйнагандек кўринди...
- Тўғри, "Пахтакор" Осиёнинг номдор жамоаларидан бири. Бу каби жамоаларга иштиёқ шунақа даражада бўлади.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика