UZ

Сўнгги янгиликлар

01:16Тезкор: "Андерлехт" ҳамда "Фенербахче" футболчилари майдонни тарк этди. Нега?  1 01:09"Галатасарой" Европа лигасини тарк этди  0 00:44Европа лигаси. Шомуродовнинг голи ҳисобланмаган, ассист қайд этган ўйинда "Рома" иродали ғалаба қайд этди ва кейинги босқичга чиқди  44 00:22"Челси" футболчиси камида бир ойга сафдан чиқди  0 00:04Европа лигаси. "Андерлехт" - "Фенербахче" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 23:45"Манчестер Сити" собиқ футболчиси: "Эркаклар болаларни мағлуб қилди"  24 23:13"Андижон" назорат ўйинида Чехия жамоасига йирик ҳисобда ютқазди  3 22:47Капелло А Серия жамоаларининг ЕЧЛдан чиқиб кетгани сабабини айтди  1 22:26"Бавария" 125 йиллигига бағишланган либосини тақдим қилди  1 21:39"Интер" посбони бармоғини синдириб олди  1 21:15Камрон Саидазимов – "Шўртан" футболчиси!  0 20:59Назорат ўйини. "Қизилқум" Грузия жамоасини мағлуб қилди  0 20:45"Хоразм" назорат ўйинида Россия жамоасига ютқазди  2 20:29"Локомотив" назорат ўйинида "Шериф"га мағлуб бўлди  1 20:15Лига U-21 чемпионати учрашувларининг тўлиқ тартибда ўтказиш масъулиятини ўз зиммасига олмайди  0

Япониялик журналист: "Менимча, иккала жамоа ҳам Австралияга дуч келмаслик учун ўйнайди" Янгиликлар

Япониялик журналист: "Менимча, иккала жамоа ҳам Австралияга дуч келмаслик учун ўйнайди"

Осиё Кубогида гуруҳ босқичи бугун ўз ниҳоясига етади.

Ўзбекистон терма жамоаси Японияга қарши майдонга тушади. Ўйин бошланишига саноқли дақиқалар қолаётган бир пайтда япониялик ҳамкасбимиз, "Asahi TV" мухбири Йота Нагахатани суҳбатга тортдик.

- Ўйин стартига жуда оз вақт қолди. Қандай тахмин билдирасиз?
- Иккала жамоанинг асосий таркибида ўзгаришлар борлигини кўрдим. Шунга қарамай, баҳс қизиқарли кечади деб ўйлайман. Бу ўйинда гуруҳ пешқадами ким бўлиши маълум бўлади. Менимча, захира вариантидан ким яхши фойдаланса, ўша ютиб кетади. Ўйлайманки, Японияда ғалабага бўлган имконият кўпроқ. Буни япон бўлганим учун айтмаяпман, балки жамоаларнинг кучидан келиб чиқиб айтдим. Баъзи футболчилар аввалги ўйинда иштирок этишмади ва улар бугунги ўйинга тайёр. Шунчаки тахмин қиламан: бугунги баҳсда ҳар икки жамоа ҳам кейинги босқичдаги рақиб Австралиядан қочиш учун ўйнайди. Чунки Австралия жуда кучли рақиб.

- Япония терма жамоасининг бошланғич таркиби ҳақида нима дея оласиз?
- Иккита ўйиндаги ғалабадан сўнг таркибда ўзлгаришлар бўлиши кутилганди. 10 нафарга яқин футболчи алмашган. Менимча, бу ўзгариш ҳам бизнинг ғалабага бўлган имкониятимизни сусайтира олмайди. Бизда иккита кучли таркиб бор.

- Япония термаси таркибида бугун ким ўзини кўрсатиши мумкин?
- 14-рақам (Жунья Ито), 13-рақам (Йошинори Муто) ва 10-рақам (Такаши Инуи)дан кўп нарса кутяпман. Такаши Инуи жаҳон чемпионатида Бельгия дарвозасига иккита гол урганди.

- Ўзбекистон терма жамоасидан кимни ажратиб кўрсатасиз?
- Одил Аҳмедов захирада қолибди. Лекин унинг ўрнида ўйнайдиган Фозил Мусаев ҳам кучли футболчи. Уни "Жубило Ивата"даги ўйинлари орқали биламан. Менимча, бугун Япония кўп ҳужум қилади, Ўзбекистон эса асосан ҳимояда ўйнайди.

Х.Холиқов суҳбатлашди.

Рейтинг: -16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика