UZ

Сўнгги янгиликлар

23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  4 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  24 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  6 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  17 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  8 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  143 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  18 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  2 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  473 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  6 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  5 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4

Япониядан қайтиб келган Азиз Ғаниев Мусаевга раҳмат айтди ФОТО Янгиликлар

Япониядан қайтиб келган Азиз Ғаниев Мусаевга раҳмат айтди ФОТО

Жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиққан "Насаф" ярим ҳимоячиси Азиз Ғаниев куни кеча Япониядан юртимизга қайтиб келди.

Суперлига доирасидаги "Насаф" - "Навбаҳор" учрашувида жароҳат олиб сафдан чиққан Азиз Ғаниев Японияда жарроҳлик столида ётқизилганидан хабарингиз бор. Кунчиқар юртда салкам 3 ой муддат яшаган ва тиббий муолажа олган футболчи тикланиш жараёнларини муваффақиятли ўтказди.

Японияда Азиз Ғаниевни кутиб олиб, унга жароҳатини даволаш жараёнида бевосита катта кўмак кўрсатган Фозил Мусаев ўтган вақт мобайнида собиқ жамоадошига ҳамрохлик қилган. Азиз Ғаниев бизга маълум қилишича, жарроҳлик операциясига кетган барча ҳаражатларни "Насаф" клуби тўлаб берган.


"Барчаси яхши. Кеча Япониядан қайтиб келдим. Ўтган вақт давомида Японияда мени қўллаб-қувватлаб, ўз хизматини аямаган Фозил ака Мусаевга миннатдорчилик билдираман. Шунингдек, "Насаф" клуби ва жамоа мураббийлар штаби ҳамда футболчиларга ҳам раҳмат. Мухлисларга эса соғинчли саломимни йўллайман! Худо хоҳласа тез орада майдонга қайтиб, уларни ўз ўйинларим билан хурсанд қилишга ҳаракат қиламан", - деди Азиз Ғаниев.

Айни пайтда юртимизга қайтиб келган Азиз Ғаниев ҳозирда оила даврасида. Тез орада футболчи "Насаф" қароргоҳига йўл олади.

Азиз Ғаниев декабрдан бошлаб индивидуал тарзда машғулотларга киришишини таъкидлади. Футболчи тахминан яна 1,5 ойлардан сўнг жамоа билан умумий гуруҳ машғулотларига қўшилиши кутилмоқда. Азиз Ғаниев катта эҳтимол билан февраль ойида яшил майдонга қайтиши мумкин.

Қайд этиш жоизки, Азиз Ғаниев январда бўладиган Осиё Кубогини жароҳати боис ўтказиб юборади.

Рейтинг: +102   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика