UZ

Сўнгги янгиликлар

17:01"Реал" АПЛда шу ойнинг ўзида МЮ ва "Тоттенхэм"га гол урган 19 ёшли футболчига қизиқмоқда  0 16:36Расман: "Насаф" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди  3 16:14"Металлург" академияси ёпиладими? Академия бунга жавоб берди  0 15:53Расман: Егор Кримец - "Сўғдиёна" футболчиси!  4 15:27ЖЧ-2010нинг энг яхши футболчиси Форлан: "Испанияда "Атлетико" рамзини ҳеч қачон ўпмаганим учун танқид қилишарди"  4 14:54Йўғе! Дани Ольмо агенти билан бирга Манчестерга учиб келди  4 14:22Олмалиқдаги "ОКМК спорт мажмуаси" ҳудудида янги табиий майдон қурилмоқда  1 13:54"Бунёдкор" ўз тарбияланувчиси билан шартномани 2 йилга узайтирди  0 13:27"Шўртан" 2025 йилги мавсумни Қаршидаги стадионда бошлайди  1 12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  2 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  9 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  5 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   22 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  17 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  5

“Янгиер” ва “Динамо”нинг Осиёдаги парвози ёдингиздами? Янгиликлар

“Янгиер” ва “Динамо”нинг Осиёдаги парвози ёдингиздами?

Теглар :  ДинамоЯнгиер
Ҳозир аксарият ишқибозлар “Янгиер” жамоаси ҳақида кўп тасаввурга эга бўлмаслиги мумкин, аммо бир пайтлар бу ерда жуда яхши жамоа шакллантирилганди.

Ўз вақтида клуб Осиё Кубок эгалари Кубогида ҳам иштирок этган. Шунингдек, қуйи лигага тушиб кетган “Динамо” ҳам ушбу мусобақада қатнашган. Тарихий воқеаларга назар ташлаш асносида бу жамоаларнинг ўша учрашувларини ёдга олиб ўтамиз.

“Янгиер” бир неча ўн йиллар муқаддам юртимизда инфратузилмаси ва шароитлари энг яхши ривожланган клубларидан бири сифатида эътироф этилган. Олий лигага асос солинган дастлабки йилларда улар кучлиларга жиддий қаршилик кўрсатадиган ўртамиёна клублардан бири саналган. 1994 йил “Янгиер” Ўзбекистон Кубогида финалгаетиб бориб, ҳал қилувчи учрашувда “Нефтчи”га 0:2 ҳисобида имкониятни бой берган. Фарғоналиклар чемпионатда ҳам зафар қучишгани сабабли Кубок эгалари Кубогида иштирок этиш вазифаси айнан “Янгиер”га юкланган.

Биринчи раундда янгиерликлар Туркманистоннинг “Турон” жамоаси билан тўқнаш келишган. Сирдарё вилоятидаги илк халқаро ўйин 7 сентябрь куни бўлиб ўтган. Ўша куни “Янгиер” ишқибозларга қувонч улашиб, рақибни 3:0 ҳисобида доғда қолдирган. Бахтиёр Давлатовнинг икки голи ва Тимофей Шабановнинг бир аниқ зарбаси жамоага Осиё саҳнасидаги биринчи ғалабани тақдим этган. Жавоб баҳси Тошҳовузда ўтказилиб, унда 1:1 ҳисоби қайд этилган. Голга Шуҳрат Ярашев муаллифлик қилган.

Иккинчи босқичда Виталий Иванов шогирдлари Ироқнинг “Ал Талаба” жамоаси билан куч синашишган. Ўша пайтларда “Талаба” Осиёда ҳам ўз ўрнига эга клублардан бири ҳисобланарди. “Янгиер”ни Осиё миқёсида деярли ҳеч ким билмасди. Шунга қарамай, жамоамиз ўз майдонида ажойиб ўйин намойиш қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Ҳозир бундай ҳолатни тасаввур қилиш қийин бўлса керак. Яъни, олий лиганинг ўртамиёна клублардан бирининг Осиё клублар мусобақаларида иштирок этиб, ўз майдонида кучли рақибни таслим этишини. Корниченко ва Нурматов икки тўп киритгандан кейин ироқликларга бунга жавоб қайтаришган. 3 ноябрь куни Бағдодда ўтган ўйинда мезбонлар 2:0 ҳисобида муваффақиятга эришиб, “Янгиер”ни мусобақадан чиқариб юборган. Мағлубиятга қарамай, сирдарёликларнинг ўйини барчада илиқ таассурот қолдирган. Ўша йиллари Янгиерда жуда яхши, курашчан жамоа шакллантирилганди. Галимов, Абдиев, Орипов, Бердиев, Давлатов, Нурматов, Шабанов ва Корниченко каби футболчилар жамоа етакчилари саналарди. 

Ўша мавсумда “Янгиер” сафида қуйидаги футболчилар майдонга туширилган:

Хайрулло Абдиев, Рустам Орипов, Альберт Багаутдинов, Рўзиқул Бердиев, Марат Галимов, Вадим Гришин, Бахтиёр Давлатов, Алексей Корниченко, Нўъмон Нурматов, Игорь Савеличев, Александр Сазанов, Фурқат Самадов, Владислав Сидоров, Станислав Тарасенко, Равиль Хайбулин, Павел Харин, Тимофей Шабанов, Шуҳрат Ярашев.

Қайсидир маънода катта шов-шув кўтариб, оддий шаҳар жамоасининг Осиё Кубок эгалари Кубогида қатнашишига ҳисса қўшган ўйинчилар шулар бўлган. Афсуски, ҳозир шундай тарихга эга жамоа биринчи лигада ҳам фаолият кўрсатмаяпти.

Самарқандликлар 1999 ва 2000 йилларда жуда кучли таркибни ҳосил қилишган. Буни мухлислар яхши эслашса керак. “Динамо”нинг халқаро аренага чиққанини “Янгиер”никичалик кутилмаган деб айтиш қийин, лекин бу жамоа тарихида катта ўрин тутади.

“Динамо” Ўзбекистон Кубогида 2000 йил финалда “Дўстлик”ка қарши майдонга тушиб, финалда 1:4 ҳисобида енгилган. Тошкент вилояти жамоаси олий лигада ҳам ғолибликни қўлга киритганди. Шу сабабли иккинчи мусобақада самарқандликлар иштирок этишган. Жамоа таркиби жуда кучайтирилгани боис совринли ўринлар учун курашиш имконияти юзага келган. Якунда жамоага нимадир етишмаган. Ўша пайтлар уй ўйинларига бир неча ўн минг сонли ишқибозлар ташриф буюргани клубга қизиқиш қай даражада бўлганини кўрсатади.

24 август куни Болқонободда “Небитчи” меҳмони бўлган “Динамо” 3:4 ҳисобида имкониятни бой беради. Голларга Муҳаммадиев, Сарвар Шарипов ва Гамбаров муаллифлик қилган. Ушбу натижа жавоб баҳси олдидан самарқандликларнинг кейинги босқичга чиқиш имконини анча ошириб юборганди. 8 сентябрь куни Самарқандда жавоб учрашуви бўлиб ўтган. Дастлаб кутилмаганда меҳмонлар ҳисобни очишади. Кейин Абдураҳмонов ва Бозоров вазиятни вакилларимиз тарафига оғдиришган. Бироқ меҳмонлар кейинроқ 2 тўп киритиб, жавоб беллашувида ҳам зафар қучишади - 3:2. Ўшанда бу натижа анча кутилмаган сифатида эътироф этилганди. Чунки “Динамо” таркиби ва имкониятлари анча юқори баҳоланганди. Ўша ўйин Самарқанд футболи тарихида клублар миқёсида ўтказилган ягона халқаро учрашув бўлиб қолмоқда.

“Динамо” шарафини 2000 йилда ҳимоя қилган футболчилар билан танишинг:
Умид Абдураҳмонов,Равшан Бозоров, Илҳом Бойжигитов, Герман Безденежних, Григорий Богданов, Андрей Васинёв, Юрий Винтовкин, Элшан Гамбаров, Денис Гладков, Шуҳрат Жабборов, Андрей Захаров, Игорь Михайлов, Муҳсин Муҳаммадиев, Нурали Нуруллаев, Темур Облақулов, Илья Ромас, Кирилл Савельев, Марат Сайфиев, Олим Тиллаев, Маҳмуд Тўрахўжаев, Ойбек Усмонхўжаев, Даврон Файзиев, Михаил Фомин, Раҳматилло Фузайлов, Денис Халқулов, Ринат Ҳафизов, Илҳом Шарипов, Сарвар Шарипов, Шерзод Шарипов, Олег Шацких, Шуҳрат Ярашев.

“Янгиер” ва “Динамо”нинг бир вақтлар олий лигада барчаларга жиддий рақобат туғдириб, Осиё мусобақаларида иштирок этишганини яхши ниятлар билан эслаб ўтдик. Бу жамоаларнинг яна ўзларини ўнглашлари кўплаб ишқибозларни хурсанд қилган бўларди.


Беҳзод НАЗАРОВ

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика