UZ

Сўнгги янгиликлар

10:43Пеп Гвардиоланинг "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:15Драган Черан: “Андижонлик мухлислар нафақат Ўзбекистонда, балки жаҳон даражасидаги бренд”  6 09:48Лионель Месси фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин  2 09:20"Каттақўрғон" яна бир тажрибали футболчи билан шартнома имзолади  4 08:53Грузиялик футболчи фаолиятини "Сурхон"да давом эттиришга яқин  3 08:26Пўлатхўжа Холдорхонов фаолиятини водийда давом эттиради  4 07:58Грузия терма жамоасининг собиқ футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  10 07:30Эрон ОАВ. Сергеев "Персеполис" билан шартнома имзолади  12 03:15Африка кубоги. 1/8 финал. Мали пенальтилар сериясида Тунисни мағлуб этди, Сенегал эса Судан устидан зафар қучди  0 03:03Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди  25 03:00А Серия. "Аталанта" ўз уйида "Рома"ни мағлуб этди  1 02:11Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўз майдонида рақобатчисини мағлуб этди  0 00:26АПЛ. "Арсенал" 5 та гол урилган ўйинда меҳмонда "Борнмут"ни мағлуб этди, Райсдан дубль!  13 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Лечче"ни мағлуб этолмади  4 23:35Ўзбекистон ва Озарбайжон чемпионлари Анталияда ўзаро ўйнашади  4

Янгибозорда “Устозлар” ва “Шогирдлар” учрашишди Янгиликлар

Янгибозорда “Устозлар” ва “Шогирдлар” учрашишди

Янгибозор туманидаги 9-сон футбол бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатида бир неча йилдан буён давом этиб келаётган анъана бор.
Очиғи, ушбу даргоҳда охирги қўнғироқ янграши арафасида мураббий ва ўқитувчилардан иборат бўлган ҳамда 9-синф битирувчиларидан ташкил топган жамоалар ўртасида футбол учрашуви ўтказилади. Бўлғуси собиқ тарбияланувчиларнинг келгусида мактаб-интернати ва у ерда ўтган дамларини илиқ таассуротлар билан эслаб юришлари ва устозларига ҳурмат-эҳтиром рамзи сифатида ўтказилаётган бу тадбир ўзига хослиги билан ажралиб туради.

Янгибозор тумани хокимлиги, прокуратураси ва мазкур таълим муассасаси ҳамкорлигида туман ўйингоҳида уюштирилган навбатдаги учрашув ҳам ҳар галгидек жуда қизиқарли ўтди. Унда “Устозлар” ҳам, “Шогирдлар” ҳам муносиб ўйин намойиш қилишди. Билим масканини тугатаётган ёшлар ҳар қанча уринишмасин, “Устозлар”ига бас кела билишмади. Натижада, улар 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Учрашув якунлангач, иккала жамоа  марказий минбар олдига саф тортишди. 9-сон футбол бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернати директори Хамробек Бектемиров, Хоразм вилояти футбол федерацияси биринчи вице президенти Равшан Отажонов, “Хоразм” жамоаси бош мураббийи Вали Султоновлар ушбу ўйиннинг ёшлар ҳаётидаги аҳамияти ва моҳияти ҳақида тўхталишиб, битирувчиларнинг кейинги ўқишларида омадлар тилашди.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика