UZ

Сўнгги янгиликлар

18:54"Байер" ҳимоячиси "Бавария"га ўтиши мумкин  0 18:36Тиаго Силванинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  0 18:17Вирджил ван Дейк: "Эвертон"га қарши учрашувдагидек ўйин кўрсатсак, чемпион бўлолмаслигимиз аниқ"  3 17:55Анчелотти: "Барселона"да қолиш — Хави учун тўғри қарор"  7 17:36Энцо Фернандес учун мавсум якунланди  2 17:09Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  3 16:55Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"  19 16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  13 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   3 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  10 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  5 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  7 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  31 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  4

Янги йилда легионерга айланиши кутилаётган ўзбекистонлик футболчилар. Машарипов, Турғунбоев... Янгиликлар

Янги йилда легионерга айланиши кутилаётган ўзбекистонлик футболчилар. Машарипов, Турғунбоев...

Ҳар мавсум якунлангач чемпионатимизда тўп тепаётган ўзбекистонлик футболчиларга турли хориж жамоаларидан чорловлар тушиши одатий ҳолга айланган.

Бу йил давомида бир қатор футболчиларимизга хориждан қўнғироқлар бўлгани рост, айримлари миш-миш бўлса, яна айримлари ҳақиқатга яқин. Демак, қуйида навбатдаги мавсумни чет эл клубларида давом эттириш эҳтимоли бор бўлган ўйинчиларни кўриб чиқамиз.


Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор") - Футболчилар орасида мана бир неча йилдирки энг кўп таклиф олаётганлардан бири шубҳасиз Жалолиддин Машариповдир. Деярли ҳар йили ушбу футболчида хорижга кетиш имконияти пайдо бўлади, турли чемпионатлардан чорловлар келади. Лекин маълум бир сабабларга кўра бу амалга ошмай келмоқда. Бунга сабаб сифатида Машариповнинг трансфер нархи юқорилигини келтиришимиз мумкин. Айнан шу омил ҳисобига қизиқиш билдирган клублар якунда қарорини ўзгартирмоқда. Жорий мавсум ўртасида дастлаб Туркиянинг "Тробзонспор" клуби қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалди, аммо Шота Арвеладзе аксарият матбуот анжуманларида бу миш-мишдан бошқа нарса эмаслигини таъкидлаб ўтди. Сентябрь ойида яъни "Пахтакор" Қатардаги марказлашган ОЧЛда иштирок этаётган паллада маҳаллий "Қатар СК" клуби ўз сафига қўшиб олмоқчи эканлигини билдирди. Ҳаттоки, Хави мураббийлигидаги "Ал Садд" ҳам Машариповни ҳарид қилиши мумкинлиги борасида гаплар болалади. Гарчи буларнинг ҳеч бири амалга ошмаган бўлсада, кейинги мавсумда ярим ҳимоячини бирор хориж жамоасида кўришимиз тобора ҳақиқатга айланиб бормоқда. Билишимизга қараганда Саудия Арабистонинг "Ал Наср" клуби жиддий ва расмий таклиф юборган. Футболчининг ўзи эса "Пахтакор"дан ҳар томонлама кучли бўлган жамоага ўтишини сайтимизга маълум қилган эди. 

Жалолиддин Машарипов 2021 йилда легионерга айланадими? Унинг ўзи жавоб берди


Иброҳимҳалил Йўлдошев ("Бунёдкор") - Аслида ҳуқуқий жиҳатдан "Пахтакор"га тегишли бўлган Иброҳимҳалил Йўлдошев бу йил "Бунёдкор"да тезда кўзга ташланди, аксарият учрашувларда асосий таркибда ҳаракат қилди ва ўзининг кучли жиҳатларини кўрсата олди. Иқтидорли ва ёш ҳимоячига ишонч билдиришдан қўрқмаган Вадим Абрамов уни миллий терма жамоага ҳам жалб қилди ва имконият берди. Халқаро ўйинларда футболчи скаутлар эътиборига янада яхшироқ тушиши сир эмас. Бундан бир неча ой олдин футболчимиз Россиянинг "Химки" клуби қизиқишлари доирасига тушгани борасида хабар бергандик. Бу ҳақда FM Sports Agency асосчиси ва бошқарувчиси Александр Маньяков шундай деганди

"Бунёдкор"нинг жуда ажойиб чап қанот ҳимоячиси бор - Иброҳимҳалил Йўлдошев. У "Пахтакор"га тегишли, 19 ёшда ва аллақачон Ўзбекистон терма жамоасига жалб қилинган. Мен "Химки" раҳбарлари билан бу йигитчанинг жамоага келиши борасида деярли келишиб олган эдим. "Пахтакор" Йўлдошевни кейинчалик харид қилиш ҳуқуқи билан "Химки"га ижарага беришга тайёр эди. Барчаси янги раҳбарият ва янги мураббийнинг келиши билан барбод бўлди. Трансферни кейинга қолдириш керак эди. Афсуски, битим амалга ошмади", - деб ёзганди Маньяков ўзининг телеграмдаги саҳифасида. 

Бу трансфер муваффақиятли якун топмади. Шунга қарамай тезкор футболчининг олдида яна қатор таклифлар мавжуд. Ҳусусан Украина чемпионатидан Йўлдошевга таклифлар бор. Унинг трансфери бўйиа бир вақтнинг ўзида Favbet Лига(Украина биринчи лигаси)нинг 4 клуби билан музокаралар олиб борилмоқда. Ушбу маълумотни агент Никита Швец тасдиқлади.

"Ҳа, мен ҳақиқатан ушбу футболчининг Украинадаги эксклюзив вакилиман. Ростан ҳам музокаралар олиб борилаётганини ва унга Favbet Лига клубларидан катта қизиқиш борлигини тасдиқлайман. Унинг Украинада пайдо бўлиш эҳтимоли анча юқори деб ўйлайман. Қайси клублар? Ҳозирча буни айтолмайман. Аммо шуни таъкидлайманки, улар юқори ўнликдаги жамоалар", – дейди Швец. Футболчи эса таклифлар бўлаётганини лекин юз фоиз аниқ эмаслигини сайтимизга билдирди.


Азиз Турғунбоев ("Навбаҳор") - Тезкор дриблинг ва техникага эга бўлган Азиз Турғунбоев Илҳом Мўминжонов бошқарувида ўзининг энг яхши ўйинларини кўрсатганди. Аслида ўша вақтдаёқ хорижга кетиши кутилган Турғунбоев нима учундир ўшанда "Пахтакор"ни танлади. Бироқ, турли можаролар сабаб футболчи дисквалификацияга учради. Шундан сўнг аввалги спорт формасига қайтишга уринган Азиз Турғунбоев кейинги мавсумни эҳтимол хорижда бошлаши мумкин. Унинг кетиши "Навбаҳор" учун катта йўқотиш ҳисобланмайди. Боиси Наманган иқтидорлар макони, клуб ўринбосарлар жамоасида имкониятини кутаётган ёшлар етарлича топилади. 

Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов мавсум ўртасида ўтказган йиғилишида бу ҳақида шундай деганди: "Стратегияни ўзгартирамиз. Кўп пул сарфлаб ўрта поғонада юргандан кўра кам пул сарфлаб ўзимиз иқтидорларни кашф қилишимиз керак. Келажакка ишлашимиз керак.  Азиз Турғунбоевни уч йил ушлаб ўтирдик. Остон четга кетди, Шомуродов "Женоа"га ўтди. Нима учун Азизни чиқармадик? Бефойда ушлаб ўтирдик, бу йил кубок оламиз, бу йил чемпион бўламиз деб".  Демак, бундан билса бўладики агар Турғунбоевга хориждан таклиф бўладиган бўлса "Навбаҳор" қаршилик кўрсатмаса керак.


Игорь Сергеев ("Пахтакор") - Игор Сергеевга легионер мақомида тўп тепиш бегона эмас. У ўз вақтида Хитойнинг "Бейжинг Гоан" ва БААнинг "Ал Дафра" клубида тўп тепган, қайсидир маънода хорижда ўйнаш кўникмаси бор. Охирги икки мавсумни ажойиб ўтказган ва кўплаб голлар урган ҳужумчи ўзини хорижда синаб кўриш истагида. Шота Арвеладзе мураббийлигида аввалги даражасига қайтган ва ўсишга эришган Сергеевга Жанубий Кореянинг Осиё чемпионлар лигасига йўлланма олган клубидан бири жиддий қизиқмоқда. Шунингдек Таиланднинг "Бурирам Юнайтед" клубидан аниқ таклиф бор. Лекин у қайси чемпионатни танлайди буни вақт кўрсатади. Шуниси аниқки, Игор ҳозирда ажойиб спорт формасида ва четга кетиш учун айни пайтидир. 


Ислом Қобилов ("Бунёдкор") - Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби яна бир "қалдирғоч"ни хорижга учириш арафасида турибди. Икки мавсумдан бери жамоанинг асосий марказий ҳимоячиси сифатида ўйнаётган Ислом Қобиловнинг келаётган янги йилда Жанубий Корея клубида пайдо бўлиш эҳтимоли мавжуд. Ҳар ҳолда эшитишимизга қараганда у Кореянинг бир нечта клубларидан чорловлар қабул қилган. 1 январдан эътиборан эркин агент мақомини оладиган футболчига хориж жамоаларидан ташқари ўзимизнинг "Локомотив" клубидан ҳам таклиф бўлган. Агарда Қобиловнинг хорижга трансфери ижобий якун топмаса фаолиятини "Локомотив" клубида давом эттириши мумкин. 


Абдулазиз Искандаров 

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика