UZ

Сўнгги янгиликлар

21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  880 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  12 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  6 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  9 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  8 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  18 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  10 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7

Янги клубга ўтиши, араб футболига қизиқиши борасида Мирзоҳид Маматхонов билан суҳбат Янгиликлар

Янги клубга ўтиши, араб футболига қизиқиши борасида Мирзоҳид Маматхонов билан суҳбат

Наманганлик дарвозабон Мирзоҳид Маматхонов яна легионерга айланди.

Футболчимиз Баҳрайн 1-лигаси иштирокчиси “Иттиҳод Ал Риф” билан шартнома имзолади. Шундан кейин у сайтимиз учун дастлабки фикрларини билдириб ўтди.

- Мирзоҳид, янги жамоага ўтишингиз қай тариқа амалга ошди?
- Ҳаммаси оддий кечди. Дейлик, “Иттиҳод Ал Риф” жамоасини бош мураббийи Facebook ижтимоий тармоғимда дўстларим орасида бор экан. Менга алоқага чиқди. Натижада мен таклифни мени агентим орқали ҳал қилиш кераклигини айтдим. Шундан келишув агентим ва бош мураббий билан ҳал қилинди.



- Жамоа билан қанча муддатли шартнома имзоладингиз?
- Биласизми, жамоа бошида менга 3 йиллик шартнома таклиф қилди. Бироқ мен ва агентим келишган ҳолда бунга розилик бермадик. Чунки бу мен учун янги мамлакат, у ердаги футболни билмай туриб, рози бўлишим тўғри эмасди. Натижада, 1+1 шаклдаги келишувга имзо чекдим.

- Байҳраннинг қуйи лигасидан таклиф бўлганида, сизда иккиланиш бўлгани йўқми?
- Тўғриси, менда иккиланиш бўлгани йўқ. Чунки мураббий менга жамоадаги барча шарт-шароитлани видеога ҳамда суратларга олиб юборди. Шу орқали клубдан яқиндан танишдим.

- Клубнинг қайси жиҳати сизни қизиқтира олди?
- Мени жамоадан кўра, кўпроқ мамлакат футболи қизиқтирди. Чунки араб мамлакатларида футболга бўлган эътибор бошқача. Шу сабабли таклиф устида бошқотириб ўтирмадим.

- Жамоа ўз олдига қандай мақсад қўйган?
- Асосий мақсад жамоани Премьер-лигага олиб чиқиш ҳисобланади. Қолаверса, Bahrain King Cup'да ҳам ғолиб чиқишни режалаштирганмиз.



- Қандай шароитлар яратиб берилди? Қолаверса, яхши маош таклиф қилганми?
- Клуб томонидан квартира ҳамда машина беришган. Очигини айтадиган бўлсам, пул масаласига у қадар катта эътибор қаратмадим. Асосий мақсадим келгусида фаолиятим Баҳрайн Премьер-лига клубида давом эттириш ҳисобланади. Шу жиҳатларига катта аҳамият бериб, дарҳол таклифга розилик билдирдим.

- Маълумотларга қараганда, бу ерга келганингиздан кейин дарҳол Премьер-лига клубидан таклиф бўлган.
- Чиндан ҳам таклиф бўлди. Назорат учрашувидан кейин “Ал Будаия” клубидан таклиф бўлди. Афсуски томонлар трансфер масаласида келиша олишмади. Худо хоҳласа, ишлашда давом этаман ва асосий мақсадимга эришмоқчиман.

- Бу сизнинг фаолиятингизда олдинга ташлаган қадамми?
- Тўғриси бошида ортга ташланган қадам деб ўйладим. Баҳрайнга етиб келганимдан кейин шароитларни кўриб, бу фикр нотўғри эканини ҳис қилдим. Чунки биз ўртоқлик учрашувларини деярли ҳаммасини Премьер-лига жамоаларига қарши ўтказдик. Хусусан ОФК кубоги финалида “Насаф”ни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратган “Ал Муҳаррақ”га қарши ўйнадик. Беллашув 2:2 ҳисобида якунланди. Бу ҳам менга қўшимча куч бағишлади.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика